ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


01.03.2019

"Миллий тикланиш" демократик партиясига карманалик ҳунармандларнинг мурожаати

Кармана туманидаги “Ҳунарманд” марказида ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят бўлими, вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси, вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи раҳбарияти иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Дастлаб очиқ мулоқотда мамлакатимизда туризм ва ҳунармандчиликни соҳасини ривожлантириш, уларга давлатимиз томонидан берилаётган имтиёз ва имкониятлар, маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ўрни ва роли хусусида йиғилганларга атрофлича маълумот берилди.

Баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддилари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

IMG_6623.JPG

Жумладан,  Кармана туманида истиқомат қиладиган қўғирчоқсоз ҳунарманд Латофат Ҳусанова вилоятда қўғирчоқ театри ташкил этилса, мазкур театр билан ҳамкорлик қилиб фаолиятини янада кенгайтириш мақсади борлигини айтди. Мазкур масала юзасидан вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Нодир Ниёзов Навоий вилоятида бирорта ҳам театр мавжуд эмаслигини инобатга олиб, келгусида мусиқали драма театри қурилиши режалаштирилаётгани, мазкур театр таркибида қўғирчоқ ва бошқа йўналишдаги бўлимлар очилиши ҳақида маълумот берди.

IMG_6560.JPG

– Бугунги учрашувда фаолиятимни янада ривожлатириш борасида қимматли маълумотларга эга бўлдим, – дейди Навбаҳор тумани “Бешрабод” маҳалласида истиқомат қилувчи каштадўз ҳунарманд Гулнора Ўралова. –Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи раҳбари Мусаллам Ибрагимованинг айтишича, 2019 йилда Кармана туманидаги Қосим Шайх Азизон ҳамда Мавлоно Ориф Деггароний мажмуаларида ташриф буюрган сайёҳ ва зиёратчиларга ҳунармандчилик буюмларини сотишга мўлжалланган махсус савдо шохобчалари ташкил этилаётган экан. Бу биз каби ҳунармандларнинг қўл меҳнати эвазига яратилган маҳсулотларни сотишда муҳим роль ўйнайди.

IMG_6648.JPG

Шунингдек, металларга ишлов бериш билан шуғулланадиган ҳунарманд Рамазон Бобоқулов ҳунармандлар учун бозорларда маҳсулотларини сотишга мўлжалланган алоҳида расталар ташкил этиш таклифини берди. Мазкур масала юзасидан вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Жамшид Жумаев жорий йилда Навоий шаҳри ва Кармана тумани марказий бозорларида ҳунармандлар учун алоҳида расталар ташкил этиш амалга оширилиши, бу бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилаётгани тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зойир Ўроқов юртимизда туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаоллигини янада рағбатлантириш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ташкилотларига қўшимча имтиёз ва преференциялар берилаётганлиги, жумладан, туризм операторлари улар томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилиниши, юридик шахслар камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширганда улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан, шунингдек ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилиниши, туризм фаолияти субъектлари томонидан сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги учун Республика йўл жамғармасига йиғим автотранспорт воситалари қийматининг максимал даражадаги 20 фоизи эмас, балки 3 фоизигача миқдорда ундирилиши тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.

Учрашувда билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.


 

Абдували Бўриев,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz