ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


“Миллий тикланиш” ДП бошланғич ташкилотлари электорат манфаатига хизмат қилмоқда 17.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП бошланғич ташкилотлари электорат манфаатига хизмат қилмоқда

Сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифаларининг ҳаётга тадбиқ этилиши ҳамда аҳолининг барча қатлам вакиллариларига етиб боришида бошланғич партия ташкилотлари муҳим рол ўйнайди.

Маълумки, бошланғич партия ташкилоти партиянинг асосий таянч бўғини ҳисобланиб, жамоатчилик фикрининг шаклланиши, аҳолининг турли қатлам вакилларининг қонуний манфаатини ифодаловчи ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича юқори партия ташкилотига таклифлар беради, сиёсий партиянинг нуфузини янада оширишда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотлари фаоллигини янада ошириш, партия ишини янада жонлантириш, хусусан, мамлакатимизда рўй бераётган сиёсий-иқтисодий туб ўзгаришлар, изчил ислоҳотлар мазмун-моҳиятини оммага мунтазам етказиш ва тарғиб қилиш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Партия Ижроия қўмитаси йиғилишида БПТларда йиғилишлар ўтказилиб, жорий йилнинг биринчи чораги якунлари муҳокама этилди. Шундан келиб чиқиб, барча БПТларнинг умумий йиғилишлари бошлаб юборилди. Шундай тадбирлардан бири Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида тузилган БПТда ўтказилди.


Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раиси Илҳом Ражабов иштирок этиб, БПТ электорат билан бевосита ишлайдиган, аҳолини ўйлантираётган масалаларни яхши биладиган бўғин эканлигини алоҳида таъкидлади. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда бошланғич партия ташкилотларидан ташаббускорлик ва фаоллик талаб қилиниши ҳақида тўхталиб, партиямиз дастури ва Сайловолди Платформасида белгиланган мақсад-вазифаларнинг жойларда самарали ижросини таъминлаш, шунингдек, электорат билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда бошланғич партия ташкилотларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.

– Партиямизнинг дастурий мақсадларининг ижроси кўп жиҳатдан бошланғич партия ташкилотлари фаоллиги ҳамда ташаббускорлигига боғлиқ, – дейди тиббиёт бирлашмасида тузилган 4-сонли БПТ раиси Баҳодир Кенжаев. – Бошланғич партия ташкилотларидан жойларда партия ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш билан биргаликда, электоратни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш йўллари юзасидан партия гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиши талаб этилади. Самарали фаолият олиб борилсагина, ўша ерда қуйи бўғиннинг нуфузи ошиб бораверади.

Шунингдек, Нурота туманидаги “Миришкор” МФЙдаги 33-сонли БПТнинг ҳам умумий йиғилиши ташкил этилди. Айни пайтда ушбу бошланғич партия ташкилоти 42 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган. Ўтказилган тадбирда сиёсий партия жамиятда ўзининг нуфузини ошириши, электорат манфаатини самарали ҳимоя қилишга қаратилган таклифларни илгари суриши ва уларни амалга оширишда бошланғич ташкилотлар фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

– Бошланғич ташкилот одамлар билан яқин бўлиши лозим. Аҳолини ўйлантираётган муаммолар билан қизиқиши керак. Уларнинг ечими бўйича ташаббус, таклиф билан чиқишлари зарур. Чунки бошланғич партия ташкилотининг вазифаси фақат аъзолар билан расмий йиғилиш ўтказиш эмас. Биз турли мавзуларда давра суҳбатлари ташкиллаштиряпмиз. Тадбирларга депутатларимиз, туманимиздаги турли ташкилотлар раҳбарларини таклиф этиб, турли ижтимоий масалаларни вакиллик ҳокимияти муҳокамасига олиб кириш, ижро ҳокимияти органлари олдига қўйишга ҳаракат қилмоқдамиз, – дейди БПТ раиси Гулруҳ Холиқова.

Ўтказилаётган тадбирларда партия сафига янги аъзолар қабул қилинмоқда.

 

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши
Ахборот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz