ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


“Миллий тикланиш” ДП фаоли, Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов ўзи ўқиган мактабга китоблар жамланмасини совға қилди 02.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП фаоли, Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов ўзи ўқиган мактабга китоблар жамланмасини совға қилди

Навоий вилоят ҳокими, Сенатор, ЎзМТДПдан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига сайланган депутат Қобул Турсунов ўзи ўқиган Кармана туманидаги 21 умумтаълим мактабига бориб, муассаса кутубхонасига 200 тадан ортиқ китоблар жамланмасини совға қилди. Вилоят ҳокими ўқувчилар ва ўқитувчилар билан суҳбатлашар экан, бугунги адабий жараён ва мутолаа маданияти хусусида тўхталиб, китоб бебаҳо хазина эканлигини таъкидлади.

Жорий йилнинг 19 март куни ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан илгари сурилган китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиши борасидаги эзгу ташаббуси доирасида амалга оширилган ушбу тадбир мактаб аҳли учун қувончли воқеа бўлди.

Вилоят ҳокимлиги, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбар ходимлари томонидан таҳсил олган мактабига китоблар тўпламини совға қилиш ва бу орқали зиё маскани маънавий хазинасига ҳисса қўшиш анъанага айланди.

Бу эътибор ва эҳтиром эса албатта, ўсиб келаётган авлод қалбида мутолаа маданиятини юксалтириб, шижоат оловини ёқмоқда.

– Вилоят ҳокими томонидан туҳфа этилган бебаҳо адабиётлар барчамизни тўлқинлантириб юборди, – дейди мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси М. Темирова. –Зеро, китоб билан дўст тутинган инсон ҳамиша яхшиликка, эзгуликка ошно бўлади. Адабиёт, бадиий асарлар комиллик сари бошловчи маънавий сарчашмадир. Ҳеч қачон китобга ва китоб ўқиганга бугунгидай эътибор қаратилмаган. Кутубхонамиз энг сўнгги ноёб адабиётлар билан яна бойиганидан хурсандмиз.

Мактаб жамоаларига тақдим этилган китоблар жамланмаси ёшлар дунёқараши ва маънавиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz