ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


21.06.2019

“Миллий тикланиш” ДПдан янги лойиҳа – “Бобомнинг эртаклари”


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан болаларимизни эзгуликка чорловчи, китоб билан ошно этувчи янги лойиҳага қўл урилди – “Бобомнинг эртаклари”.


Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да тўқ экан. Қадим-қадим замонда... Барчамиз болалигимизда тунлари шу сўзлар билан бошланувчи эртакларни кўп бора эшитганмиз. Биз болаликдан бувимнинг бир-биридан қизиқ ҳикояларини, эртакларини тинглаб катта бўлганмиз. Бувим 1994 йилда 96 ёшларида вафот этганлар. Қишнинг узун тунларида бувим барчамизни танча (кўп жойларда сандал, деб ҳам юритилади) атрофига йиғиб, юқоридаги сўзлар билан бошланувчи эртакларини бошлар эди. У кишининг кўплаб эртаклари, албатта, ёд бўлиб кетган эди. Аммо барибир ҳар куни ўша эртакларни эшитишга ошиқар эдик. Ҳар кеча жимгина ёд бўлиб кетган эртакларни эшитиб, ухлаб қолар эдик. Балки мактабни тугатиб, СамДУнинг ўзбек филологияси факультетига ҳужжат топширишимга ҳам бувижонимнинг эртаклари сабаб бўлган бўлса ажаб эмас...

Халқимизда “Эртаклар – яхшиликка етаклар”, деган ибратли гап бор. Яна “Болалигида эртак эшитиб улғайган киши ҳеч қачон тубанликка бормайди, разолат ботқоғига ботмайди”, дейишади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббуси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида белгиланган болаларнинг руҳий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларга миллий мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини чуқур ўргатиш вазифасидан келиб чиқиб, Навоий шаҳридаги 9-сонли мактабгача таълим муассасасида “Бувимнинг эртаклари” лойиҳаси амалга оширилди.

263711876_222.jpg

Лойиҳа доирасида Навоий шаҳри “Дўстлик” МФЙ фаол фахрийлари Гулчеҳра она Ҳайдарова, Нурулла ота Бозоров, Насим ота Норовлар иштирок этишди.

Дастлаб тадбирда ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши раиси Илҳом Ражабов сўзга чиқиб, лойиҳанинг мақсади, партия томонидан олиб борилаётган бу каби лойиҳалар, мақсад-вазифаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, МТМ тарбияланувчиларига эртак китоблари жамланмасини тақдим этди.

Шундан сўнг нуронийлар болажонларга ибратли ҳикоя ва эртаклардан айтиб беришди.

– Бу каби тадбирнинг ташкил этилгани айни муддао бўлибди, – дейди 80 ёшни қоралаб қолган Нурулла ота Бозоров. – Дастлаб партия ходимлари телефон қилишганида ҳайрон бўлдим. Ҳозир, ҳаттоки, набира-чевараларимиз ҳам эртак эшитишмайди-ю. Кейин ўйланиб қолдим. Ахир барчамиз эртак эшитиб катта бўлганмиз. Хотираларимни титкилаб, ҳаёлимда болаларга айтмоқчи бўлган эртакларим рўйхатини туза бошладим ва лойиҳада иштирок этишга розилик билдирдим. Тадбирда болажонларнинг биз – кексалар томонидан айтилган эртакларни берилиб тинглаганини кўриб болалагим қайта жонланди. Болалигимизга ҳаёлан саёҳат қилдик.

Тадбир давомида Навоий ихтисослаштирилган маданият мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан “Миллий чолғу асбоблари таронаси” лойиҳаси доирасида 5 та миллий чолғу асбоблари тарихи тушунтирилиб, бир қатор миллий мусиқа дурдоналари ижро этилди.

263712006_178.jpg

263701038_1816.jpg


 

Абдували БЎРИЕВ,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz