ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


01.07.2019

Мурожаатлар ижобий ечим топмоқда


Мамлакатимизда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланиб бормоқда. Натижада фуқароларимиз томонидан қилинаётган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топмоқда.

Бу жараёнларда кўплаб депутатларимизнинг юборган сўровларига муносабат ўзгариб, муаммоларга барҳам берилмоқда.

Жумладан, “Томдибулоқ” ОФЙда яшовчи Ақилбек Жалғасов халқ депутаталари Томди туман Кенгаши депутати Б.Темирбековга “Роҳат” массивидаги ер ости ичимлик суви қувурлари таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги боис аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби муаммога айланганлиги юзасидан мурожаат қилган эди.

– Мурожаатим юзасидан депутатимиз томонидан туман “Сувақова” филиалига депутатлик сўров юборилди. Натижада мазкур ҳолат юзасидан туман “Сувақова” филиали ходимлари томонидан жойига бориб ўрганилди ва занглаган қувурлар янги 13 метр узунликдаги қувурларга алмаштирилди, -  дейди А.Жалғасов

Шунингдек, Томди туман Роҳат овулидаги 18-умумтаълим мактабида спорт тўплари мавжуд эмас эди. Депутат Б.Темирбековнинг туман ҳокимлигига мурожаатидан кейин таълим масканига спорт тўплари етказилди. 

Халқ депутатлари Нурота туман Кенгаши депутати Акмал Бухоров Янгиобод МФЙ Янгиобол қишлоғида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашув чоғида иш билан таъминлаш, “Деҳқон хўжалиги” очиш учун имтиёзли кредит олиш, кам таъминланган оилалар хонадонини таъмирлаш, Янгиобод қишлоғига “Uzmobile” антеннасини ўрнатишда амалий  ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Жумладан, Завқиддин Суннатов “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинига жамоатчилик асосида ишга жойлаштириш учун навбатга қўйилди. Абдураҳимов Ўринбек Нурота тумани томорқа ва деҳқон хўжаликлари Кенгашига ҳисобчилик вазифасига ишга таклиф этилди.

Кармана тумани “Навруз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Камол Қодиров бугунги кунда қандли диабед касаллиги билан оғриганлиги боис ордер сўраб сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати Исомиддин Надиров томонидан назоратга олиниб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига депутатлик сўрови юборилди. Натижада беморнинг ётиб даволаниши учун тегишли тиббиёт муассасасига ордер берилди.

Бу каби мисоллар депутатларимиз фаолиятида кўплаб топилади.

Юртимизда халқ билан мулоқотнинг самарали шакли сифатида раҳбарларнинг сайёр қабуллари йўлга қўйилганлиги айни муддао бўлди.
Ушбу жараёнда бевосита одамлар орасига кириб бориб, уларнинг арзлари тингланаётгани, дард-ташвишлари аритилиб, муаммолари ҳал этилаётгани “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойилининг амалда исботини топаётганидан далолатдир.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан тушган  мурожаатлар сони 335 тани ташкил этди.

Мурожаатлар таҳлил этилганида,  бандлик масаласи - 47 та, коммунал соҳа - 68 та, уй-жой  ва ер масаласи - 66 та, ижтимоий масалалар ва соғлиқни сақлаш - 66 та, банк кредит масаласи - 37 та, қолгани бошқа масалалардир.

Мурожаат қилиб келган шахсларнинг 90 нафарига тушунтиришлар берилган, 96 та мурожаат тегишлилиги бўйича ҳал этиш мақсадида тегишли  ташкилотларга юборилган бўлса, 149 та мурожаат ижобий ҳал этилган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, бугун депутатларимиз фаоллашиб, халқ дарди, уларни ўйлантираётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида иш олиб боришмоқда.

 


Мўмин Эшмирзаев,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz