ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


 Мустақиллик энг улуғ неъмат! 16.08.2019

Мустақиллик энг улуғ неъмат!


Юртимизда байрамлар кўп. Ҳар бирининг ўз тарихи, ўз таърифи ва ўз ўрни бор. Аммо байрамлар ичида бир байрам борки, у хусусида гап кетса, уни энг улуғ ва энг азиз, дея таърифлаймиз. Бу шубҳасиз Мустақиллик байрамидир.

Ватанимиз мустақиллиги халқимизнинг фидокорона меҳнати, бунёдкорлик салоҳиятининг амалий намоёни, эркин, озод ва фаровон ҳаётимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли  сифатида янги тарихимиз солномасига том маънода ёрқин саҳифа бўлиб кирди.
Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар бошлаб юборилган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Ташаббуслар сайлгоҳи”да шаҳар ҳокимлиги ва ЎзМТДП шаҳар Кенгаши томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Обод юртнинг озод фарзандларимиз!” мавзусида ёшлар Форуми бўлиб ўтди.

IMG_20190815_194052.jpg

Форумда партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси девони раҳбари Бахтиёр Бобоназаров, шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий маърифий масалалари бўйича ўринбосари Умрзоқ Муродуллаев ва ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар кўмитаси раиси Шалола Воҳидовалар йиғилганларни кириб келаётган мустақиллик байрамининг 28 йиллиги билан табриклаб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшлар учун яратиб берилаётган шароиталар, партия томонидан олиб борилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров ва Тошкент юридик университети профессори Феруза Мухиддиновалар ҳам иштирок этиб, йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан муборакбод этишди ва мустақиллигимиз берган имкониятлар ҳақида сўзлаб беришди.

Навоий вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, ҳунармандлар, “Навоий китоб савдо” МЧЖ, Навоий маданият ва санъат интернати, 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби томонидан ташкил этилган кўргазмалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

IMG_20190815_191932.jpg

Форумда Навоий шаҳар маданият бўлими, Навоий маданият ва санъат интернати, 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларни рақсга чорлади.

Тадбир сўнгида барча ҳамкор ташкилотлар ва фаол иштирокчиларга партия ташкилотининг “Ташаккурнома”си ва эсталик совғалари топширилди.

 


Азиза Мийлиева,
ЎзМТДП Навоий шаҳар кенгаши етакчиси

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz