ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Намунали мактабгача таълим муассасаси раҳбари аниқланди 03.07.2019

Намунали мактабгача таълим муассасаси раҳбари аниқланди


Юксак ахлоқий хусусиятларга эга бўлган ҳар бир шахсга хос бўлган бурч, тўғрилик, ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат ҳиссини сингдириш аввало, оиладан, кейин эса мактабгача таълим муассасаларидан бошланади. Бундай вазифа ЎзМТДП Дастурида ҳам устувор вазифалардан бири сифатида эътироф этилган.

Бола – бошидан, дейди халқимиз. Аслида ҳам бола ҳаёти учун энг зарур билим ва кўникмаларнинг дастлабкисини болалик даврида ўрганади. Теварак атрофидан олган ҳар бир ахборотни эслаб қолади. 

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас. Шунинг учун ҳам биз мактабгача таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масаласини давлат сиёсати даражасига кўтариб, бу борада катта ишларни бошладик. Агар шу ишни пухта ўйлаб амалга оширмасак, бутун таълим тизимида сифат ўзгаришига эришишимиз қийин бўлади”.

– Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш давлатимиз янги тараққиёт босқичидаги сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди, – дейди Навбаҳор туман мактабгача таълим бўлими мудири Соҳибжон Будёнов. – Бу масала 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аниқ белгилаб қўйилди. Мактабгача таълим тизими Халқ таълими вазирлигидан ажратилиб, Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Натижада фаолият юритаётган МТМлар сони сезиларли ошди.

ЎзМТДП Навбаҳор туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги ва туман мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида “2019 йилнинг энг намунали мактабгача таълим муассасаси раҳбари” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад туман мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари билимини ошириш, уларнинг маънавий-маърифий, сиёсий, тарбиявий ва интелектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ҳамда интелектуал савиясини ўстиришга хизмат қиладиган энг илғор замонавий билимларни кенг тарғиб этиш, болалар тарбиясида муҳим ўрин тутувчи қадриятларимиз, урф-одатларимизга бўлган қизиқишларини янада ошириш ва рағбатлантириш, муассаса раҳбарининг ҳаётий ва иш тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришдан иборат.

Танлов низомига кўра, иштирокчилар тўртта шарт асосида ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра, 1-ўринни 10-сонли “Юлдузча” МТМ раҳбари Дилдора Икромова эгаллаган бўлса, 2-ўринни 13-сонли “Настарин” МТМ раҳбари Гулрухсор Хусенова, 3-ўринни 5-сонли “Бинафша” МТМ раҳбари Зебунисо Файзиева ва “Қувноқ болажон орзуси” давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат МТМ раҳбари Нафиса Қамбаровалар эгаллашди.

– Мактабгача таълим муассасаси, биринчи навбатда, болани тартиб-интизомга, ўз вақтида ва соғлом овқатланишга, бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлишга ўргатади, – дейди танлов ғолиби Дилдора Икромова. – Боғчада бола доимий назоратида бўлади. У ерда давлат томонидан белгиланган тизимли дастур асосида билим бериб борилади. Машғулотлар боланинг ёши, ақлий имконияти ҳисобга олинган ҳолда қизиқарли ўйинлар тарзида ўтилади. Бу эса бола дунёқараши, ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Танлов якунида барча ғолиб ва совриндорларга, номинациялар ғолибларига партия ташкилотининг “Фаҳрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-07-03_12-52-10.jpg

 

Абдували Бўриев,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби

 


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz