ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Навоийда бўлиб ўтган дебатда “Тарбия тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклиф қилинди 05.08.2019

Навоийда бўлиб ўтган дебатда “Тарбия тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш таклиф қилинди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги “Coworking” марказида партия Дастури ҳамда партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, экспертлар, олимлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси сайловолди Дастурининг бош ғояси – бу Ватанимиз миллий манфаатлари йўлида барча билим ва ижодий куч-ғайратимизни Ўзбекистоннинг жадал прогрессив келажаги учун фидокорона хизмат қилишдан иборатдир.

Дебатда партиянинг амалдаги Дастури, Сайловолди платформаси хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, унда муҳим вазифалар акс этиши ва улар электорат манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.

IMG_20190803_102218.jpg

Дебатда саволлардан ташқари партия дастурининг мукаммал бўлишини таъминлаш учун партия фаоллари, электорати ҳамда экспертлар томонидан қатор таклифлар ҳам билдирилиб, партиянинг умумсиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳасида белгилаб олган муҳим вазифалар ижроси, уларни янада чуқурлаштириш борасида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан қатор саволлар билан партия раҳбарларига, маҳаллий Кенгашлар депутатларига мурожаат этишиб, уларнинг бу борадаги қарашлари, нуқтаи назарлари билан танишишди.

Жумладан,

– ҳунармандларнинг маҳсулот сотиб олишлари учун берилаётган кредитлар миқдори юқорилиги, улардан тадбиркорлик статусини олиб ташлаш. Чунки айни пайтда жойларда, айниқса, солиқ органлари томонидан ҳунармандчилик фаолиятини турлича талқин этилишини кузатмоқдамиз. Жумладан, ҳунармандларнинг фаолияти бир ёқлама фақат тадбиркорлик фаолияти сифатида баҳоланмоқда. Аслида эса ҳунармандлик фаолияти нафақат тадбиркорлик, балки у миллий ва тарихий қадриятларни, халқ амалиёти санътини ўзининг меҳнати ва маҳсулоти билан авлодларга етказувчи фаолиятдир.

IMG_20190803_112223.jpg

– “Таълим тўғрисида”ги қонун мавжуд. Аммо “Тарбия тўғрисида”ги қонун мавжуд эмас. Шунинг учун ушбу қонунни қабул қилиш керак ва ота-оналарнинг масъулиятини белгилаш лозим.

– Ёшларни кенгроқ қамраб олиш мақсадида вилоятда олий таълим муассасалари филалларини очиш.

– Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг тўлов контракти олинаётган иш ҳақига нисбатан номутаносиб. Шунингдек, сиртқи бўлим учун ҳам контракт тўловини қайта кўриб чиқиш лозим.

IMG_20190803_105843.jpg

Учрашувда Навоий ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат мактаби директор ўринбосари Ғулом Султонов мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, нодавлат телевидениеларда берилаётган кўрсатувлар, жумладан турли шоуларнинг мазмунан саёзлиги, бошловчиларнинг адабий тил нормаларига риоя қилмаслиги, аксарият турк сериалларининг менталитетимизга тўғри келмаслиги, фарзандлар тарбиясидаги салбий таъсири хусусида тўхталиб ўтди:

– Мен қарийиб 25 йил мобайнида телерадио тизимида фаолият олиб бордим. Маълумки, халққа турли даражадаги ахборотларни етказишда матбуот ва ОАВларнинг роли жуда муҳим саналади. Лекин янги ОАВ очишда, айниқса телерадиоканал очишда жуда қийинчиликлар мавжуд. ОАВлар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида хусусий телерадиоканалларни рўйхатдан ўтказиш тизимини соддалаштириш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш механизми ва молиялаштириш тизимининг ҳуқуқий асосларини кўриб чиқиш. Бунда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.

IMG_20190803_111902.jpg

Шу билан бирга телерадио тизимида, айниқса, хусусий телерадиоканалларда фаолият олиб бораётган бошловчиларнинг давлат тили нормаларига риоя қилишлари устидан назоратни кучайтириш лози. Бунда давлат тилини бойитиш ва янада такомиллаштиришга, тил маданиятини, ўзаро муомала сифатини юксалтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш, оммавий муомалада ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларининг бузилишини олдини оладиган аниқ мақсадли ишларни олиб бориш мақсадида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ўринли бўлади.

IMG_20190803_103844.jpg

Дебатда партия фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга партия вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов, раис ўринбосари Анора Бобомуродова, партия ҳузуридаги “Фахрийлар кенгаши” раҳбари Йўлдошмурод Жўлиев томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Тадбирда билдирилган таклифлар асосида партия сайловолди Платформасини янада мукаммал ҳолга келтириш, бу каби дебатларни бошқа шаҳар ва туманларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

 


ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши Матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz