ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Нурота туманидаги мингдан зиёд экспонат кўчада қоладими? 05.04.2019

Нурота туманидаги мингдан зиёд экспонат кўчада қоладими?

Нурота туманидаги Эски қишлоғида жойлашган 8-умумтаълим мактабида мўжазгина ўлкашунослик музейи бор. Ундаги экспонатлар шу ҳудуднинг тарихидан сўзлайди.

Маълумки, музейлар ўзида маълум бир давр тарихи ва маълум бир экспонат ҳақида аниқ маълумот беришга мўлжалланган табаррук ҳамда моддий маданият намуналарини тўплайдиган, илмий ўрганадиган, келгуси авлод учун сақлайдиган даргоҳдир. Ёш авлодни Ватанга бўлган муҳаббатини оширишда, баркамол авлодни тарбиялашда, давлат ва халқ тарихи, маданияти, ўзига хос анъана ва урф-одатларини ўргатишда музейларнинг аҳамияти ва ўрни беқиёс.

Айни пайтда Нурота туманидаги 8-умумтаълим мактабида ташкил этилган музей ўзига хос тарихга эга. Ушбу музей 1971 йилда Нурота туманида биринчи бор ўлкашунослик музейи сифатида Деҳибаланд қишлоғида жойлашган 7-умумтаълим мактабида “Халқ таълими аълочиси”, устоз мураббий Мустафо Ражабов ташаббуси билан ташкил этилган. Иккинчи музей 1980 йилда эса Эски қишлоғида 8-мактабида очилиб, қишлоқ аҳолиси ихтиёрий равишда ўзларидаги мавжуд ашёларни музейга келтириб беришади.

М.Ражабов туманда биринчилардан бўлиб ўлкашунослик музейини очиб, ўқувчилар иштирокида экспедициялар ташкил этишда жонбозлик кўрсатган. Бу ерда 600 га яқин уй-рўзғор ва ҳунармандчилик буюмлари, 500 га яқин ҳар хил меҳнат ва бошқа кўргазмали қуроллар жамланган.

– Отам умри давомида ушбу музей экспонатларини кўпайтиришга ҳаракат қилган. Эсимда, Москва, Санкт-Петербург, Одесса шаҳарларидаги ҳарбий архивлар билан ёзишмалар олиб бориб, ҳудудимиздан 2-жаҳон урушида 250 нафар юртдошимиз иштирок этганлигини аниқлаган. Тўпланган маълумотлар музейдан ўрин эгаллаган.

Шунингдек, “Фарҳод” канали, Каттақўрғон сув омбори қурилишида меҳнат қилган 150 нафар қишлоқ аҳолисининг номи музейнинг “Буюк қурилишлар кундалиги” бурчагига жойлаштирилган. 2008 йилда оиламиз томонидан музей таъмирланиб, қайта ташкил этилган, – дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов.

Айни пайтда музейда 10 бўлим мавжуд бўлиб, нумузматика, археология, мисгарлик, уй-рўзғор ва ҳунармандчилик буюмлари, тош қуроллари ва бошқа бўлимлардаги экспонатлар ўтмиш ва бугунни боғлаб турибди. Мактабда ўлкашунослик тўгараги ташкил этилган.

Ўтмишсиз келажак йўқ, дейишади. Дарҳақиқат шундай. Музейлар бизга ўтмишимиз, аждодларимиз ҳақида сўзлайди. Аммо бугунги кунда мазкур маданият ва маънавият масканининг эртанги куни сўроқ остида турибди. Боиси, таълим масканида 11 йиллик таълим тизими жорий этилгандан кейин, ўқувчилар сони ошди ва синфхоналар тақчиллиги юзага келди. Натижада музей хоналари синфхонага айлантирилди. Экспонатлар эса битта хонага жойлаштирилди. Бугунги кунда музей экспонатларини жойлаштириш учун хоналарга эҳтиёж сезилмоқда. Агарда туман халқ таълими бўлими томонидан ушбу муаммо ижобий ҳал этилиб, етарлича хона ажратилса, оила аъзолари хоналарни ҳомийлик асосида таъмирлашни билдиришган.

Абдували Бўриев,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот котиби.


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz