ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


15.05.2019

Оилани асраш ўзликни асраш демакдир


Навбаҳор туманидаги 1-умумтаълим мактабида ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Навбаҳор туман хотин-қизлар қўмитаси, туман “Оила” маркази, туман ФҲДЁ бўлими ҳамкорлигида “Оилани асраш – ўзликни асраш” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Юртимизда оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий истиқболига кенг имкониятлар яратилган бўлиб, Асосий Қонунимизда ҳам оилаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қонунлар асосида ҳимояланиб, алоҳида “Оила” боби қайд  қилинган.

IMG_20190515_095625.jpg

Учрашувда сўзга чиққанлар оила мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизлар жиноятчилиги ва арзимаган сабаблар туфайли ёш оилаларнинг бузилиб кетишининг олдини олиш, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Тадбирга тумандаги фаол оила вакиллари таклиф этилди ва уларнинг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашилди. Жумладан, Бодом ая Ўринова оиласи обрў-эътиборга эга хонадонлардан бири. Онахон етти нафар фарзандини оқ ювиб, оқ таради. Уларнинг юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар қилиб вояга етказди. Бугунги кунда улар турли соҳаларда фаолият олиб бормоқда. 2018 йил декабрь ойида ўтказилган “Ибратли оила” республика танловида иштирок этган Бодом ая оиласи вилоят шаънини муносиб ҳимоя қилиб, 2-ўринга лойиқ деб топилди.

– Халқимиз азалдан оилани муқаддас билиб, унинг дахлсизлигини таъминлаш, фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келган, дейди онахон. – Зеро, оилада миллий қадрият ва анъаналаримиз ривож топади, фарзандларимиз камолга етади. Бугун юртбошимиз томонидан оилаларни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, уни миллий қадриятларимиз ўзининг теран ифодасини топган ҳақиқий тарбия ўчоғига айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча шароитлар яратиб берилмоқда. Шундай экан, биз кексалар ҳам ўз насиҳатларимиз, ўз амалларимиз билан ёшларга ўрнак бўлишимиз, уларга тарбия беришимиз керак.

Тадбир давомида ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди ва тумандаги 5 нафар энг намунали оила соҳиблари ташкилотчиларнинг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

IMG_20190515_093701.jpg


Рустам Саильхонов,
ЎзМТДП Навбаҳор туман кенгаши
етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz