ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар илгари сурилди 17.09.2019

Қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар илгари сурилди


Навоий давлат кончилик институтида вилоятимиздаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, халқ ҳамда мактабгача таълим бошқармалари ходимлари, фахрий педагоглар ва талабалар иштирокида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари К. Тожиев ҳамда Ў. Турсунов иштирок этиб, 5 боб, 33 моддадан иборат бўлган қонуннинг айрим моддалари замон талабларига жавоб бермай қолгани, мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган ўзгаришлар янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида ўз аксини топганлигини таъкидладилар.  

Шуни қайд этиш керакки, айни пайтдаги қонун лойиҳаси 12 боб ва 73 моддадан иборат. Унда мактабгача таълим, 11 йиллик мажбурий таълим, касб-ҳунар ҳамда олий таълим тизимидаги ўзгаришлардан ташқари, давлат таълим стандарти, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари фаолияти, индивидуал таълим каби тушунчаларга аниқ изоҳ берилган.

– Ушбу лойиҳада синфдаги ўқувчилар сони 35 тагача бўлиши лозим деб кўрсатилган. Лекин ўқувчилар сонини бироз камайтириш керак. Чунки бола сонининг камлиги ўқитувчининг ўқувчи билан ишлашини осонлаштиради ва билим сифатини оширади. Шунингдек, лойиҳада касб таълими, касбий таълим, оиладаги таълим ва катта ёшдагилар таълими каби атамаларга тўлиқ изоҳ берилса, мақсадга мувофиқ бўларди, – дейди халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати, тумандаги 18-умумтаълим мактаби директори Наргис Шомиева.

Соҳа ходимларининг кўплаб таклифларни илгари сурилган давра суҳбати қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.



ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши Матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz