ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


17.07.2019

Партия ғоя ва мақсадлари тарғиботида БПТларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда


Ҳар қандай сиёсий партиянинг устави ва cайловолди Платформасида белгиланган мақсад ва вазифалари, ўз олдига қўйган режаларини амалга оширишда уларнинг қуйи бўғини  - бошланғич партия ташкилотларининг алоҳида ўрни бор.

Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан бевосита иш олиб бориш ва уларга таъсир кўрсатиш юзасидан имкониятга эга бўлган партия қуйи тузилмасидир. Улар қонун ҳужжатлари доирасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари ва бевосита фуқароларнинг ўзи билан ҳамкорликни амалга оширади. Шунингдек, партия сафига янги аъзоларни жалб этган ҳолда мунтазам учрашувлар ташкил этиб, юзага келган муаммоларни ўрганади ҳамда уларни ҳал этишда кўмаклашади. Албатта, бошланғич партия ташкилотига ҳар томонлама билимли, обрў-эътиборли, сиёсий етк ва ижтимоий фаол бўлган партия аъзоси раҳбар этиб сайланади.

Кармана туман тиббиёт бирлашмасида тузилган бошланғич партия ташкилоти раҳбари Хуршида Қўчқорова ҳам ана шундай фаол ва ташаббускор партия аъзоларимиздан биридир. 2014 йилдан буён Х.Қўчқорова тиббиёт бирлашмасида бош ҳамшира бўлиб фаолият кўрсатади.

– Хуршида опа раҳбарлик қилиб келаётган БПТ тизимимиздаги энг кўзга кўринарли бошланғич партия ташкилотларидан биридир. Бундан икки йил олдин тиббиёт бирлашмасида 50 нафарга яқин аъзомиз бўлган бўлса, опа раҳбар этиб сайлангандан кейин, бугунги кунда уларнинг сони 700 нафардан ошиб кетди. Опа ташкилотда ўтказилаётган барча тадбирларга бош-қош, – дейди ЎзМТДП Кармана туман Кенгаши раиси Машраб Тошев.

Х.Қўчқорованинг ташаббуси билан ЎзМТДП томонидан туман тиббиёт бирлашмасида 12 май – Халқаро ҳамширалар куни, 15 май – Халқаро оила куни, 2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палаталари ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга бағишланган "Сайлов - демократия кўзгуси",  тинчлик ва осойишталикни сақлаш, оилавий ажримларини, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш каби турли мавзуларта учрашувлар ташкил этимоқда.  

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ЎзМТДП Кармана туман Кенгашида 3 та янги БПТ тузилиб, уларнинг сони 56 тага етди.

ЎзМТДП Навоий 2019 йилда партия сафини кенгайтириш, фаол аъзолари сонини ошириш ва партия электоратини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор топшириқ ва иш режалар қабул қилинди. Шундан келиб чиққан ҳолда партия аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида жойларда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳисобот даврида, жойларда ўтказилган тарғибот тадбирлари натижасида бошланғич партия ташкилотлари сони 548 тадан 566 тага етди. Бу борада ўсиш партиянинг асосан Кармана, Қизилтепа, Учқудуқ,  Конимех ва Хатирчи туман Кенгашлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Партия аъзолар сони эса ўтган шу даврига нисбатан 4695 нафарга ошиб, аъзолар умумий сони 21541 нафарга етди. Уларнинг 10682 нафарини ёки 49,5 фоизини аёллар ташкил этади.

 – Жорий йилда аъзолар сонини ошириш чораларини кўрмоқдамиз, – дейди  партия ташкилоти вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси бош мутахассиси Зуҳриддин Рўзиев. – 2018 йил якунида НКМК тизимидаги корхоналар билан алоқалар ўрнатилди. Натижада “1 - Тоғ-кон металлургия заводи”, “Навоий машинасозлик заводи”, “Марказий қидирув экспедицияси”, “5-кон бошқармаси”, “Дўстлик” агрофирмаси, “Навоий азот” акционерлик жамияти, шунингдек, “Навоий иссиқлик электр станцияси” акционерлик жамиятларида БПТ тузилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда мавжуд БПТларнинг 352 тасининг раислари хотин-қизлардан иборат.

Келгусида партия ташкилотлари ушбу йўналишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш мақсадида БПТ раислари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, намунали бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини оммалаштириш, бошланғич партия ташкилотлари ўртасида танловлар ўтказиш, фаол бошланғич партия ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширишлари лозим.


 

Абдували БЎРИЕВ,
ЎзМТДП Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz