ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


08.07.2019

Партиядан халқ депутатлари Навоий вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган депутатлар фаолияти қониқарли (ми?)


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳам партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётир. Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган 14, туман ва шаҳар Кенгашларида эса 74 нафар депутат фаолият олиб бормоқда.

Депутатлик фаолиятининг муҳим йўналиши бу фуқаролар мурожаатлари ҳамда қонунлар ва ҳукумат қарорларининг ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан мурожаат этиб, муайян вазифаларни ҳал этишдир.

Депутатларимиз ўтган 2019 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида жами 311 депутатлик сўрови амалга оширган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84 тага кўп деганидир.

Вилоят миқёсида ЎзМТДП гуруҳлари томонидан юборилган депутатлик сўровлари соҳалар бўйича мониторинг қилинганида уларнинг 44 таси коммунал тўловлар, 72 таси табиий газ, сув ва электр энергияси, 67 таси аҳоли бандлигини таъминлаш, 45 таси йўл таъмири, 25 таси тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа масалаларда юзага келган муаммоларни ҳал этишга қаратилган сўровлардир.

Жами депутатлик сўровларидан 242 таси ижобий ҳал этилган, қолган мурожаатлар юзасидан ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар 49 та сўров киритган ва бунинг 36 таси ижобий ечим топган.

Таҳлиллар жорий йилнинг биринчи чорагида аҳолидан коммунал хизмат кўрсатиш, газ, сув, электр энергия муаммоси, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан энг кўп мурожаат тушганлигини, бу эса вилоятдаги мазкур соҳалар мутасаддиларидан ўз ишларига эътиборни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Партия гуруҳи аъзолари ташаббуси билан халқ депутатлари Кенгаши йиғилишларида мансабдор шахсларнинг 41 марта ҳисоботи тингланди. Аммо Зарафшон шаҳри, Томди туманлари Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўтган давр мобайнида 2-3 тадан мансабдор шахс ҳисоботини эшитиб, масалаларни ҳал этишга етарлича эътибор беришмаган.

 Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги доимий комиссиялар томонидан ўтказилган йиғилишлар кун тартибига партиядан сайланган депутатлар томонидан 42 та масала киритилди. Бу йўналишда 2018 йилда 21 та масала киритилган эди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида маҳаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига олиб чиқилган ташаббус-масалалар бўйича ЎзМТДП томонидан вакиллик органларига сайланган депутатлар ва партия гуруҳлари томонидан 2019 йилнинг ўтган ҳисобот даврида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига жами 26 та ташаббус-масалалар киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. (Ўтган йилга нисбатан 14 тага кўп). Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган йилнинг 6 ойи мобайнида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг Навоий шаҳри, Кармана, Хатирчи, Конимех, Учқудуқ туман Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан бор-йўғи биттагина масала киритилган бўлса, жорий йилнинг ҳисобот даврида улар фаолиятида сезиларли ижобий ўзгариш кўзга ташланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари томонидан вилоятимиздаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича, шунингдек, барча шаҳар ва туманлардаги ахборот кутубхона марказлари фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессиялар кун тартибига ташаббус масала киритилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Таҳлиллар вилоятдаги партия ташкилотлари ҳамда депутатларнинг жорий йил биринчи ярим йилиги давомидаги фаолияти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан самарали бўлганини кўрсатаётир.

Бундан кейин ҳам янада янги мақсадларни амалга оширишда ҳамкорликни кучайтириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга чуқурроқ ёндашиш, айниқса, муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайлов бўлиб ўтадиган ушбу йилда амалий ишлар кўламини янада кенгайтириш долзарб аҳамият касб этади.

 


Хуршид ТОШЕВ,
ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz