ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Сен гўзал ва муқаддассан аёл! 05.03.2019

Сен гўзал ва муқаддассан аёл!


ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимиздаги фаол хотин-қизлар иштирокида “Сен гўзал ва муқаддассан аёл!” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда вилоятимизда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган партиямиз фаоллари, маҳаллий кенгашлардаги партиямиздан сайланган депутатлар иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси бугунги фаровон турмушимизда, шаҳару-қишлоқларимизнинг кўркам қиёфасида, ёшу-кексага бўлган юксак эътиборда, хотин-қизларга кўрсатилаётган ҳурмату-эҳтиромда яққол намоён бўлмоқда.

Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби долзарб вазифалар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларида ҳам ўз ифодасини топган. Бу борада партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилаётган тадбирлар хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, сиёсий билим ва маданиятини янада ошириш, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган хотин-қизларни рағбатлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

IMG_6875.JPG

– Айни пайтда Навоий вилоятида ЎзМТДП га аъзо бўлган хайрихоҳларнинг 8952 нафари ёки 49,9 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Шунингдек, маҳаллий кенгашларга партиямиздан сайланган 88 нафар депутатнинг 25 нафари аёлларимиздир.

Партиямиз фаолиятида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда касб-ҳунарга йўналтиришда “Аёллар қаноти” томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда, “Аёл, оила, жамият ва сиёсат”, “Аёлларнинг ҳуқуқий маданият даражаси демократик жамиятнинг негизи ва ҳуқуқий тизим етуклигининг белгисидир”, “Мустақиллик карвони”, “Хотин-қизлар фестивали” каби лойиҳалар шулар жумласидан – дейди ЎзМТДП вилоят кенгаши етакчи мутахассиси Дилдора Каттаева.  

IMG_6902.JPG

“Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида 2018 йил давомида 110 та ўқув курслари ташкил қилинди. Мазкур ўқув курсларига бугунги кунда 196 нафар хотин-қизлар ҳамда ёшлар қамраб олинган.

Ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил этиш ва аҳолига амалий ёрдам бериш мақсадида “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 920 та хонадонларга борилиб, хотин-қизларга тааллуқли 800 та муаммоли масалалар рўйхатга олинди. Ҳозирги вақтда ечимини кутаётган 96 та масала вилоят, шаҳар ва туман партия ташкилотлари ҳамда депутатлар томонидан ижроси назоратга олинган.

– Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аёлларга ғамхурлик кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири саналади, – дейди халқ депутатлари Конимех туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Перизат Мингтаева. – Бугунги кунда аёлларимиз барча соҳаларда самарали фаолият олиб боришмоқда. Уларнинг фидокорона меҳнатлари, юрт равнақи, жамият ривожи йўлидаги фаолияти давлатимиз томонидан муносиб баҳоланмоқда. Юртимизда аёллар ижтимоий мавқиенинг юксалиши учун қулай имкониятлар мавжуд. Муҳими, хотин-қизларнинг ҳақ ҳуқуқлари, эркинликлари қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Тадбир доирасида фаол хотин-қизлар ва иштирокчиларга ЎзМТДП Навоий вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Навоий ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаби фольклор жамоаси, қўғироқ театри чиқишлари, шунингдек, ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган томошалар ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

IMG_6896.JPG

 

ЎзМТДП Навоий вилоят матбуот хизмати

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz