ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


“Шараф лентаси” ғурур ва эртанги кунга бўлган ишончни шакллантиришга хизмат қилади 07.05.2019

“Шараф лентаси” ғурур ва эртанги кунга бўлган ишончни шакллантиришга хизмат қилади


Президентимизнинг жорий йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юртимизда ўтаётган барча тадбирлар “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида ташкил этилмоқда.

Байрам муносабати билан эса “Шараф лентаси”ни улашиш акцияси ҳам ўтказилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари ушбу акцияда иштирок этишиб, Навоий шаҳри кўчаларида, аҳоли гавжум жойларда кекса-ю ёш, хуллас барча юртдошларимиз кўксига “Шараф лентаси”ни тақишмоқда.

photo_2019-05-06_19-01-01.jpg

photo_2019-05-06_19-01-50.jpg


– Тинчлигимиз ва бугунги ёруғ кунларимиз учун жон фидо қилган ватандошларимиз, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, шунингдек, ёшлар маънавий тарбиясига инсон қадри унинг хотирасини ёд этиш ва шарафлаш билан улуғ эканини сингдириш мақсадига қаратилган акция доирасида кўксимга Ватан байроғи рамзи қадалганда ғурур, эртанги кунга ишонч бағишлайди. – дейди Навоий давлат педагогика институти қошида тузилган “Кўмак” гуруҳи аъзоси Фарида Умарова. – Ўзим ҳам бир гуруҳ юртдошларим кўксига ушбу “Шараф лентаси”ни тақиб қўйганимда фахр, ифтихор туйғусини ҳис этдим.

photo_2019-05-06_19-01-12.jpg


 

 

Илҳом ТУРСУНОВ,
ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши
“Ёшлар қаноти” етакчиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz