ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Шоир даҳосига таъзим 07.02.2019

Шоир даҳосига таъзим


Шу кунларда барча гўшаларда сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий Ҳазратларининг 9 февраль - таваллуд топган куни муносабати билан маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

“Шоир даҳосига таъзим” деб номланган тадбир “Навоий азот” АЖда ташкил этилди. ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши ва корхона касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этишди.

Унда сўзга чиққан Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси Қилич Бозоров, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Тўлқин Рўзмуродов Навоий ҳаёти ва фаолияти тўғрисида тўхталар экан, унинг асрлар оша тиллардан тушмай келаётган достонларини, ҳар сатрида ҳикмат мужассам бўлган ғазалу туюқ, фарду рубоийларини таҳлил этиб, бебаҳо асарларининг мазмун-моҳияти, яхшиликка, эзгуликка чорловчи шеърлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбирда ЎзМТДП ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Навоий ворислари” кўрик-танлови республика босқичининг 2018 йилдаги 2-ўрин соҳибаси Маржона Нодирқулова томонидан ўқилган Навоий ғазаллари барчани тўлқинлантириб юборди. Натижада тадбир ғазалхонлик кечасига айланиб кетди. Корхона ишчи-ходимлари томонидан айтилган ғазал ва рубоийлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Энг асосийси, ёшларнинг ҳам Навоий ижодини, унинг мукаммал асарларини ўрганишга бўлган қизиқишлари тобора ортиб бораётганлиги тадбирда яна бир бор ўз исботини топди.

Маълумки, бирдамлик, бағрикенглик ва фарзандларни комил, маънавиятли инсонлар қилиб ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Навоий асарлари мазмунининг асосини ташкил этади.

Бу эса ЎзМТДП дастурида қайд этилган Ватанпарварлик, умуммиллий бирдамлик, халқ ҳокимияти, миллий манфаатлар, бағрикенглик ва маънавият каби партия амал қиладиган асосий сиёсий принципларга мос келади.

Тадбир сўнгида корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан БПТнинг фаол аъзоларининг бир гуруҳига Навоий асарларидан иборат китоблар топширилди.

 

Азиза Мейлиева,
ЎзМТДП Навоий шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz