ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Сиёсий ўқув машғулотида партия ходимларининг малакаси оширилди 28.04.2019

Сиёсий ўқув машғулотида партия ходимларининг малакаси оширилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти кенгаши томонидан “Маҳаллий партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Вилоят партия ташкилоти, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари иштирок этган семинарда 2019 йил биринчи чорак фаолият якунлари, келгусидаги мақсад ва режалар хусусида сўз юритилди.

Уч кун давом этган семинарнинг илк кунида туман-шаҳар партия ташкилотлари етакчи мутахассислари норматив-ҳужжатларини тайёрлаш бўйича машғулотларда иштирок этишди. Машғулотлар жараёнида улар назарий билимларини амалиёт билан боғлаган ҳолда бойитдилар.


Ўқув машғулотининг иккинчи кунида партия вилоят кенгаши раиси Илҳом Ражабов олиб борилган партиявий ишларга танқидий-таҳлилий баҳо берар экан, ҳар бир партия ўз мафкураси ва ғоясини янгича қарашлар билан бойитган ҳолда тарғибот ишларини янада кучайтириши, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни ва роли, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолияти йўналишлари, электоратнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва сиёсий ҳуқуқий маданиятини юксалтиришдаги муҳим вазифалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.


Семинар давомида иштирокчиларга партия вилоят кенгаши ходимлари томонидан “2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан кадрлар салоҳиятини ошириш”, “Сиёсий жараёнларда мулоқот маданияти ва нотиқлик маҳорати”, “Ижтимоий-сиёсий жараёнларда партия гуруҳларининг ўрни ва роли”, “ЎзМТДП тизимида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари”, “Аёллар қаноти” фаолияти истиқболлари: муаммо ва ечим” ҳамда “Оммавий ахборот воситаларининг партия тарғиботидаги ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди. Маълумотлар слайдлар кўринишида тақдим этилиб, барча туман-шаҳар кенгашлари фаолияти таҳлил қилинди.


– Бугунги семинар ҳар томонлама фойдали бўлди, – дейди ЎзМТДП Конимех тумани кенгаши етакчи мутахассиси Мақсуда Музаффарова. – Ўқув семинарида ҳар бир мавзу туманлар кесимида таҳлил этилиб, муаммо ва камчиликларимиз кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни ҳал этиш йўллари ўргатилди. Албатта, бугунги ўрганганларимизни кулгусида фаолиятимизда амалда қўллаймиз ва камчиликларимизни бартараф этамиз.

Ўзаро савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган семинарда иштирокчилар фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Тадбирнинг 3-кунида иштирокчилар Кармана ва Навбаҳор туман кенгашлари фаолияти билан яқиндан танишдилар, ўзаро фикр алмашдилар. Куннинг иккинчи ярмида очиқ осмон остидаги музей номини олган Сармишсой – қоя тошларга саёҳат уюштирилди.

 

ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz