ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Тадбиркорлар мурожаати тингланди 07.09.2019

Тадбиркорлар мурожаати тингланди


Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятларига доир дуч келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида ЎзМТДПдан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига сайланган депутат, «Микрокредитбанк» АТБ вилоят минтақавий филиали бошлиғи Т. Ўринов иштирокида банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан Навоий шаҳри ва Қизилтепа туманида сайёр учрашувлар ўтказилди.

Мулоқотлар давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган янги фармон ва қарорлар, шунингдек, хорижий кредит линиялари, экспорт ва экспорт олди молиялаштириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали олинадиган кредит фоизларини компенсация қилиш ва кафиллик бериш тартиблари бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, асосий эътибор аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларига қаратилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

– Мен Кармана туманида балиқчилик билан шуғулланаман. Бу йилги ёғингарчилик оқибати жиддий зарар кўрдим. Таббий офат натижасида балиқларни оқизиб кетди. Бугунги учрашувда мен банкдан олган 200 миллион сўм миқдоридаги кредитнинг имтиёзли даврини яна олти ой муддатга узайтириб беришларини сўрадим. Мутасаддилар график ҳужжатларимни банкка топширишимни айтишиб, ижобий ҳал қилишини айтишди, – дейди “Зумрад келажаги” МЧЖ раҳбари Азизжон Сувонов.

Ўтказилган сайёр учрашувларда 140 нафардан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, банк кредитларига оид 29 масала кўриб чиқилди. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан йўлланган ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди ва қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар бўйича банкнинг мутасадди раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

– Тадбирда иштирок этиб, 10 дона “Дамас” автомашинаси сотиб олиб фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида кредит олиш масаласи бўйича мурожаат қилдим, – дейди “Автомобилчи - 2000” МЧЖ раҳбари Бахтиёр Қаҳҳоров. – Мутасаддилар мурожаатимни атрофлича ўрганган ҳолда етарлича маблағ ажратилишига ваъда беришди.

Шунингдек, сайёр қабулда банк филиаллари томонидан бажарилаётган ишларнинг барчаси халқ фаровонлиги ва даромадларини ошириш, янги иш ўринлари яратиш орқали иш билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz