ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


Тепаликлар олис ўтмишдан сўзлайди 05.10.2018

Тепаликлар олис ўтмишдан сўзлайди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан мамлакатимиздаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан ҳудудларда тузилган ишчи гуруҳлари томонидан ўрганиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Бугунги кунда Нурота туманида 41 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, шундан 27 таси археология, 11 таси архитектура ва 3 таси монументал ёдгорликлардир.

Ишчи гуруҳи томонидан бир қанча археология ёдгорликларида ўрганиш ишлари ўтказилди.

Нурота шаҳридан қарийиб 70 км шимолий шарқда жойлашган “Катта сой” МФЙ ҳудудида бир нечта маданий мерос объектлари мавжуд. Жумладан, Катта эж қишлоғида жойлашган “Фежак” қалъаси қадимий қалъалардан бири саналади.

Ушбу қалъа тоғ тепа қисмида жойлашган бўлиб, уч томони тоғ билан ўралган. Душман ҳужумидан ҳимояланишга қулай ҳудудда барпо этилган. Фахрий ўқитувчи Абдуназар Набиевнинг айтишича, мазкур қалъа 1800 метр баландликда жойлашган бўлиб, сўғдий архитектураси бўйича қурилган. Тахминларга кўра, унинг қурилиши милоддан аввалги II асрларга тўғри келади.

­­­-­ Бу қалъада асосан бой одамлар яшаган бўлиб, оддий аҳоли қўрҳон атрофидаги тоғ ўнғирлари атрофида истиқомат қилишган. Қўрғоннинг мудофаа қисми шу даражада мустаҳкам бўлганки, унинг уч томони тоғ билан ўралганлиги буни кўрсатиб турибди. Дашт томонда сунъий тепалик мавжуд бўлиб, профессор Додо Назиловнинг ёзишича, у тахминан XI -XII асрларда бунёд этилган. Бу тепалик “Тепи лелок” (маҳаллий аҳолининг таъкидича, тожик тилидан таржима қилинганда “думалоқ тепа” дейилади.) деб аталиб, душман ҳужум қилганида тепада олов ёқилиб, қўрғонга хабар қилинган, ­- дейди А.Набиев.

Ҳозирда мазкур тепаликнинг бир қисми маҳаллий аҳоли томонидан ўзлаштирилиб, уй-жой қурилган.

Шунингдек, Сумбулоқ қишлоғида ҳам 1980 йилларгача ана шундай сунъий тепалик мавжуд бўлган. Айтишларича мазкур тепалик ҳам асосан кузатув маскани бўлиб, душман ҳужуми вақтида хабар бериш нуқтаси саналган.

- Мен ушбу қишлоққа 1976 йилда кўчиб келганман, - дейди пенсионер Ражаб Алимов. ­- Ўша вақтда Сумбулоқтепа мавжуд эди. Аммо 80-йиллар бошида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири тепаликни текислаб, уй-жой қурди.

Айни пайтда мазкур тепалик батамом йўқолиб кетган. Фақатгина уй атрофидаги қизғиш тупроқ ҳақиқатан ҳам бу ерда тепалик мавжуд бўлганлигини кўрсатиб турибди холос.

Нурота заминида олис ўтмишдан ҳикоя қилувчи тепаликлар бисёр. Шуниси ажабланарлики, бирор бир тепаликнинг муҳофаза белгиси мавжуд эмас, атрофи ўралмаган. Аксарияти турли бегона ўт ва буталар билан қопланган. Эътибордан четда қолган.

Айни кунларда тумандаги мавжуд маданий мерос объектларида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

Абдували БЎРИЕВ,

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz