ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


“Ёшлар қаноти” таклифи билан Навбаҳорда улкан давлат байроғи ўрнатилди 25.06.2019

“Ёшлар қаноти” таклифи билан Навбаҳорда улкан давлат байроғи ўрнатилди


ЎзМТДП Навбаҳор туман кенгаши “Ёшлар қаноати” фаоллари томонидан туман марказида ёшларни Ватанпарварликка ундовчи, халқимизнинг ғурурини акс эттирувчи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқароларимизни бирлаштирувчи Давлат байроғи майдонини яратиш таклифлари билдирилган эди.

Ушбу таклиф инобатга олиниб, яқинда Навбаҳор тумани маркази Бешработ қўрғонида баландлиги 41 метр, эни 20 метр, бўйи 10 метр ҳажмдаги Ватанимиз байроғи ҳилпирай бошлади.

Давлатимиз рамзлари миллий ғурур ва шонли тарихимиз, маънавий, маданий бойлигимиз, урф-одат, анъаналаримиз, буюк мақсад ва эзгу орзу-интилишларимизни ўзида акс эттириши билан бирга халқаро миқёсда мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтириш, юртдошларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини мустаҳкамлашда муҳим воситадир. 

64714277_624194624741059_6908000097234059264_n.jpg

Байроғимиз – ғурур ва фахримиз тимсолидир. Озод ва обод Ватанимиз – Ўзбекистонимизнинг байроғи бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир.

Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайдилар. Чунки байроқ бирлигимиз рамзи, улуғворлик тимсолидир. Бугун минглаб ўғил-қизларимиз байроғимизни фахр билан юксакларга кўтармоқда.

Байроғимиз халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Рустам Саильхонов,
ЎзМТДП Навбаҳор туман кенгаши
етакчи мутахассиси


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz