ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Навоий вилояти


30.03.2019

ЎзМТДП фракцияси аъзолари спорт мактаблари фаолияти билан танишмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказишмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Козим Тожиев ҳам ўзи сайланган округда, ташкилот, корхона ва турли муассасаларда бўлиб, учрашувларда иштирок этмоқда.

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Навоий кончилик коллежи, умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан учрашувлар чоғида бугунги кунда юртимизда ёшларимиз учун яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тўхталиб, Президентимиз томонидан 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

IMG_8359.JPG

– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Козим Тожиев бизнинг 12-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муассасадаги ижроси, ўқувчи ва педагог ходимларга яратилган шароитлар, мактаб кутубхонаси билан танишди, – дейди партия фаоли, мактаб директори Азамат Азимов. – Ҳар йили мактабимизда китоб ярмаркаси ўтказиш анъанага айланган бўлиб, унда ота-оналар фаол иштирок этишади ва кутубхона фондига китоблар совға қилишади. Яқинда ўтказилган ярмаркада 1815 дона китоб йиғилган бўлиб, уларнинг 1770 таси бадиий китоблар эканлиги билан аҳамиятлидир.

IMG_8434.JPG

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни, хусусан болалар спортини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, ёшларимиз жаҳон ареналарида ўз сўзларини айтишиб, юртимиз довруғини дунёга таратишмоқда, баёроғимиз баланд ҳилпирамоқда.

Козим Тожиев Навоий шаҳридаги якка кураш турларига ихтисослашган БЎСМга ташриф буюрди. Депутат бу ерда ёш спортчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, спорт машғулотларининг олиб борилиш жараёнида иштирок этди.

IMG_8220.JPG

– Президентимиз яқиндагина ёшлар масаласига бағишланган видеосекекторда белгилаб берган устувор йўналишларда айнан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш зарурлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди, – дейди БЎСМ директори Ойбек Жуманазаров. – Бизнинг спорт мактабимизда ёш спортчиларимиз учун барча шароитлар яратилган бўлиб, якка курашнинг барча турлари бўйича машғулотлар олиб борамиз. Агарда бундан икки-уч йил олдин якка курашлар бўйича миллий терма жамоада бир нафар спортчимиз ўрин олган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сафи саккиз нафарга етди.

IMG_8211.JPG

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Козим Тожиевнинг учрашуви Навбаҳор туманида ҳам давом этди. Депутат туман ободонлаштириш бўлими ходимлари билан учрашди.

Учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, Президентимизнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури, уларда белгиланган устувор вазифалар, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳамда янги қабул қилинган қонунлар тўғрисида маълумот берилди.

 

Депутатнинг сайловчилар билан учрашлари давом этмоқда.

 

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz