ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Демократик сайловлар - жамиятимизни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнининг муҳим сиёсий омилидир 22.07.2019

Демократик сайловлар - жамиятимизни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнининг муҳим сиёсий омилидир


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Демократик сайловлар - жамиятимизни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнининг муҳим сиёсий омилидир» мавзусидаги ўқув-семинар ташкил қилинди.

Семинарда партия Марказий ва Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши фаоллари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар иштирок этдилар.

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистонда илк бор сайлов қонунчилиги яхлит шаклга келтирилди. Сайлов кодекси фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, Президент, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти билан боғлик муносабатларни тартибга соладиган амалдаги сайлов тўғрисидаги қонунлар нормаларини бир хиллаштиришни назарда тутади.

Скриншот (2019.07.20 13-55-02).jpg

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловида сиёсий партияларнинг иштирок этиш имкониятлари кенгаймоқда. Халқ депутатларининг туман ва шаҳар Кенгашлари сайловида фақат сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатиш мутлақ ҳуқуқига эга бўлди.

Бундан ташқари, Сайловчилар ягона электрон рўйхатининг амал қилиши тартиби мустаҳкамланиши сайловчилар рўйхатини тузиш, аниқлаштириш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда шаффофлик тамойилини таъминлаш имкониятини яратади.

Скриншот (2019.07.20 13-54-38).jpg

Шунингдек, семинарда сўзга чиққан партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ижрочи котиби Ҳусниддин Ражабов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик жараёнида партия олдида турган долзарб вазифалари ҳамда партия сайловолди Платформасини тарғиб қилишнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритди.

Семинар қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

 


Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz