ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Партия аҳоли мурожаатларини қай даражада ижобий ҳал этмоқда? 25.07.2019

Партия аҳоли мурожаатларини қай даражада ижобий ҳал этмоқда?


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган масалалар ечимига кўмаклашиш борасида ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўтган 6 ой давомида бир қатор ишларни амалга оширди.

Халқ билан доимий мулоқотни амалга ошириш, ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий, иқтисодий муаммоларни бартараф этиш орқали партия электорати сафини кенгайтириш ҳамда аҳолининг партияга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида республика миқёсида мазкур йўналишда бир қатор амалий натижаларга эришилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партия Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шахар кенгашларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 319 та мурожаат келиб тушган. Хусусан, бандлик масаласи бўйича 70 та,  коммунал соҳа бўйича 34 та, уй-жой ва ер масаласи бўйича 23 та, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар масаласи бўйича 13 та, ижтимоий  масалалар ва соғлиқни сақлаш бўйича 78 та,  банк кредит масаласи бўйча 61 та, бошқа масалалар 40 тани ташкил этади.

Шулардан 204 таси партия вакиллари ва депутатлари кўмаги билан ижобий ҳал этилди. 40 та мурожаатларга ўз вақтида қонуний асосланган тушунтиришлар берилган  бўлса, қолган 75 та мурожаатлар тегишлилигича давлат органлари ва ташкилотлариг юборилган.

ЎзМТДП Чимбой туман кенгашига Чимбой тумани “Қаракол” МФЙ ҳудидида истикомат килувчи фуқаро Алфира Мырзагалиева ҳозирги вақтда ишсизлиги ва ишга жойлашишда ёрдам беришини сўраб мурожат этди. Ушбу мурожаатни ўрганиб чиққан партия вакиллари томонидан фуқаро Мырзагалиева Алфира туман Ободонлаштириш бўлимига ишга жойлаштирилди.

Партия Беруний  туман кенгашига “У.Жуманиязов” МФЙ да яшовчи фукаролар Юлдаш Тажибаев ҳамда Зебо Исмоиловалар кам таьминланган оила бўлганлиги сабабли, моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар. Партиянинг туман кенгаш кўмаги билан уларга жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб 6 ойлик моддий ёрдам тайинланди.

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилиб, барча даражадаги раҳбарларнинг халқ билан юзма-юз учрашувлари, сайёр қабуллари ўтказилмоқда.

Ҳисобот даврида  партия Республика, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан 42 та сайёр қабуллар ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролардан жами 141 та мурожаатлар қабул қилинди. Улар асосан соғлиқни сақлаш, бандлик, имтиёзли кредитлар ажратилиши, коммунал тўловлар ва бошқа соҳаларни қамраб олган. Шундан 97 та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 13 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, қолган 31 таси ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилган.

Жойларда партия томонидан аҳоли вакиллари ва электорат иштирокида ўтказилаётган учрашувларда келиб тушган бошқа қатор мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши партия вакиллари ҳамда депутатлар томонидан назоратга олиниб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Зеро халк дарди билан яшаш ва уларнинг розилигини таъминлаш ҳар биримизнинг  бурчимиздир.

 

Хожабай Кабулов,
ЎзМТДП ҚР кенгаши
етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz