ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Хизмат – беминнат”: 26 нафар қоракалпоғистонликлар ёшлар таълимни олий ўқув юртларида давом эттиришади 23.09.2019

“Хизмат – беминнат”: 26 нафар қоракалпоғистонликлар ёшлар таълимни олий ўқув юртларида давом эттиришади


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган қатор лойиҳалар бугун жуда кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида, касб-ҳунар ҳамда билим эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Партиянинг Қоракалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ташкил этилган «Хизмат – беминнат» лойихаси доирасида жорий йилнинг бошидан 40 та ўқув-курслари ташкил этилиб, ушбу курсларда 224 та ёшлар беминнат билим олдилар ва олмоқдалар.

Лойиҳа доирасида таълим олган 26 нафар ўқувчи олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Элликқалъа туманидан 4 та ўқувчи шартнома асосида, Қораўзак туманидан 4 та ўкувчи - 1 та грант 3 та шартнома асосида, Қўнғирот туманидан 2 та шартнома, Тахтакўпир туманидан 1 шартнома ва Амударё туманидан 2 грант ва 12 шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.

-  Мен партия Амударё туман кенгаши томонидан лойиҳа доирасида ташкил қилинган ўқув курсида ўз билимларимни мустаҳкамлаб, мана бугунги кунда талаба бўлдим, - дейди Елмуратова Зухра. Албатта бунинг учун менга катта ёрдам берган устозларим ва партия вакилларига ўз миннатдорчилимни билдираман.

Лойиҳа давом этмоқда. Зеро, ёшларни ҳар томонлома қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг устувор вазифаларидан биридир.

photo_2019-08-29_18-37-18.jpg

photo_2019-08-29_18-37-42.jpg



Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz