ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


19.03.2019

3 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди



Бугунги кунда халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатлар одамлар орасида бўлиб, уларнинг дарду ташвишларига шерик бўлишаётгани одат тусига айланди, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан йўлга қўйилган бир қанча лойиҳалар доирасидаги амалий ишларда депутатларнинг фаоллиги жойларда ўз натижасини кўрсатаётгани барчага маълум.

Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари жойларга чиқиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, халқнинг ишончига сазовор бўлишга интилишмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Элликқалъа тумани кенгаши ҳамда халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар Набира Абдураманова ва Шерипа Сейтимбетовалар ўз сайловчилари истиқомат қилаётган жойларга бориб, аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни тинглаб, уларнинг умидларини юзага чиқаришга астойдил ҳаракат қилиб келмоқдалар.

Жумладан, Элликқалъа туманидаги “Гулистон” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Сапаргул Гулимбетова, “Элликқалъа” овулидан Хурсанд Ўринов ва Гулнора Сатимовалар анча вақтдан буён ишсизлиги сабаб, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Шерипа Сейтимбетова кўмагида Сапаргул Гулимбетова 17-сон мактабгача таълим муассасасида тарбиячи лавозимига, Хурсанд Ўринов “Хумо” махсус қурилиш МЧЖ да сантехник лавозимига, Гулнора Сатимова “Мега текстил” корхонасида ишчи лавозимига ишга жойлашди.

Хожабай Кабулов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши ИҚ
етакчи мутахассиси




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz