ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП ташаббуси билан Ўмирбек лаққи ҳайкали қайта таъмирланди 05.04.2019

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП ташаббуси билан Ўмирбек лаққи ҳайкали қайта таъмирланди

Ўзбекистон бой тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради. Бунда албатта мамлакат ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга.

Ўтган йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳамда барча шаҳар, туман партия ташкилотлари томонидан маданий мерос объектларининг ҳолати ўрганиб чиқилган эди. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига олиб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

  01.jpg

Жумладан, Чимбой туманида маданий мерос объектларининг ҳолати ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Чимбой туман кенгашининг халқ депутатлари туман Кенгашидаги гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди ва депутатлар ташаббуси билан Кенгашнинг навбатдаги сессиясида муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Чимбой туманида 15 та маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, шундан археология ёдгорликлари 2 та, архитектура ёдгорликлари 1 та, монументал санъат ёдгорликлари 6 та ва диққатга сазовор жойлар 5 тани ташкил этади. Мазкур маданий мерос объектларининг барчаси ўрганиб чиқилганда қатор камчиликлар аниқланди.

 02.jpg 

Масалан, маданий мерос объектларининг баъзиларида кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас, маданий мерос объектлари номлари кўрсатилган белгилар ўрнатилмаган. Шунингдек, сессияда партиямиз депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 2001 йилда ишланган қорақалпоқ халқининг машҳур фольклор қаҳрамони Ўмирбек лаққи ҳайкали ҳудудини ободонлаштириш ва ҳайкални қайта таъмирлаш масаласи кун тартибига қўйилди.

— Моддий-маданий мерос объектларини муҳофазалаш ва улардан самарали фойдаланишга доир ҳали талай муаммолар мавжуд, — деди Чимбой тумани Маданият бўлими раҳбари Айпарша Каримбаева. — Масалан, тумандаги маданий мерос объектларини айни пайтдаги ҳолати ҳали тўлиқ ўрганилмаган эди. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши вакиллари ва депутатлари ташаббуси билан салмоқли ишларини ҳамкорликда олиб бордик. Ва сессия қарори билан мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ишлари бошланди. Жумладан, сессия қарорига асосан, айни пайтда Ўмирбек лаққи ҳайкали қайта таъмирланиб, ҳайкал атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

  03.jpg

Бугунги кунда ушбу ҳайкал шаҳар кўркига кўрк қушиб, аҳолининг энг севимли масканларидан бирига айланди.

 

Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz