ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Устоз-шогирд” анъанаси давом этмоқда 12.05.2019

“Устоз-шогирд” анъанаси давом этмоқда



Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан амалга оширилаётган қатор лойиҳалар бугун кўплаб ёшларнинг иқтидор ва қобилиятини намоён этиши ва касб-ҳунар эгаллашида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Хўжайли туман кенгаши “Аёллар қаноти” партиянинг “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида пазандачилик ва пишириқлар тайёрлаш бўйича ўқув курсини йўлга қўйишди. Хўжайли транспорт касб-хунар коллежининг тажрибали ва талабчан ўқитувчиларидан бири — Юлдуз Жиемуратова 5 нафар ёшга пазандачилик ва пишириқ тайёрлаш сирларини ўргатаётган бўлса, тумандаги малакали тикувчи, моҳир каштачи Саида Аллашова эса 6 нафар қизни тикувчилик билан бирга қорақалпоқ миллий каштачилик сирларини ўргатиш мақсадида шогирдликка олди.

Шунингдек, ЎзМТДП Мўйноқ туман кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан тумандаги “Gold Muynak Masters” масъулияти чекланган жамиятида “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида тикувчилик курси очилди. Моҳир тикувчи, “Gold Muynak Masters” МЧЖ раҳбари Жамила Карлибаева “устоз-шогирд” анъанасини давом эттирган ҳолда 4 нафар мўйноқлик хотин-қизга тикиш-бичиш сирларини ўргатмоқда.

Партиянинг Қўнғирот туман кенгаши саъй-ҳаракати билан лойиҳа доирасида тикувчилик бўйича ўқув курси фаолият бошлади. Ҳунарини “устоз-шогирд” анъанаси асосида ёшларга ўргатишни мақсад қилган қўнғиротлик моҳир тикувчи Раҳима Абибуллаева ўзи раҳбарлик қилаётган “Жулдиз” тикув цехида 2 нафар қизга ушбу ҳунарни ўргатиш ва келажакда уларнинг ушбу цехда фаолиятини давом эттириши учун имконият яратиб бериш ниятида.

ЎзМТДП Қонликўл туман кенгаши ташаббуси билан мазкур лойиҳа доирасида моҳир чевар Хурлиман Исмайлова “Баркамол авлод” марказида 3 нафар ишсиз хотин-қизга тикувчилик ҳунарини ўргатаётган бўлса, Шуманай туманидаги “Кетенлер” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги Торе овулида “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида гилам тўқиш бўйича “устоз-шогирд” мактаби йўлга қўйилди. Ўқув курсида моҳир гиламдўз Нортош Отаева Махим Одамедова, Қурбонбиби Раҳмонова, Жамила Маметгелдиева ҳамда Маржон Торешовага гилам тўқиш сирларини ўргатмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг кўплаб олис қишлоқларида ЎзМТДП лойиҳалари доирасидаги амалий ишлар ҳудудда яшовчи хотин-қизларни ўзига жалб этаётир. Бу хайрли ишга ҳисса қўшишни истовчи ҳунармандлар сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, Амударё туманида фаолият олиб бораётган “Тамара-текстил” корхонаси раҳбари Тамара Юсупова лойиҳа доирасида бундан буён ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Ҳунарманд 2018 йилда кўнгилли равишда 6 нафар ёшга тикувчилик сирларини ўргатган бўлса, жорий йилда 18 нафар хотин-қиз тикувчилик йўналиши бўйича касб-ҳунарга жалб этилди.

Яхши иш қўллаб-қувватланаётган экан, демак, яхши ўзгаришлар ҳам кўпаяверади.



Айгул ОТЕНИЯЗОВА,
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси
кенгаши хотин-қизлар масалалари
бўйича етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz