ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Бугунги сайловчини қуруқ ваъдалар билан ишонтириб бўлмайди” 05.07.2019

“Бугунги сайловчини қуруқ ваъдалар билан ишонтириб бўлмайди”


Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, қабул қилинаётган қонунлар, Президентнинг фармон ва фарорлари ижроси назоратини таъминлаш, ҳудудлардаги ижтимоий масалаларни комплекс ўрганиш ва ҳал этиш, мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек, ҳудудий ва маҳаллий дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш депутатларнинг биринчи галдаги вазифаси ҳисобланади. Ушбу жараёнларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган 95 нафар депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Партия депутатлари томонидан тегишли мутасадди ташкилотларга жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида электорат манфаатларини таъминлашга қаратилган 180 та депутатлик сўрови юборилди. Шундан қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси бўйича депутатлик назорати бўйича 66 та сўров, қолган 114 та сўров фуқаролар мурожаатлари асосида тегишли ташкилотларга юборилган. Депутатлик сўровларини соҳалар бўйича таҳлил қилганда газ, сув, электр-энергия муаммолари юзасидан 18 та, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 6 та, Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида 15 та, таълим соҳасидаги муаммолар юзасидан 27 та, Соғлиқни сақлаш соҳасида 17 та, Йўл таъмирлаш муаммолари бўйича 6 та, Туризм соҳасида 3 та, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида 1 та ва бошқа соҳаларга оид 22 та депутат сўровлари амалга оширилган. Депутатлик сўровларининг 62% ижобий ҳал қилинган бўлса, қолган 38% сўровлар ҳал қилиш жараёнида.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Маданий меърос объектларини қуриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун ва “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармоннинг жойлардаги ижроси ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан 12 та масала олиб чиқилб, Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинишига эришилди.

Мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро мустаҳкам алоқани йўлга қўйишда энг таъсирчан усуллардан ҳисобланади. Унда ҳоким ва унинг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган ишлари кенг муҳокама этилади. Ўтган ҳисобот даврида партия гуруҳлари ва депутатлар ташаббуси билан 24 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзМТДП фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июньдаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381-сон Қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-ресурс маркази болалар кутубхонаси директори Зулфия Сейтниязованинг, «Маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ҳамда фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тахиатош туманида бажарилиши юзасидан Тахиатош тумани маданият бўлими раҳбарининг ҳисоботи тингланди.

Албатта депутатларнинг фаоллиги партия дастурий мақсадларини самарали амалга оширишга, электорат манфаатларини ҳимоялашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга хизмат қилади. Зеро, бугунги сайловчини қуруқ ваъдалар, ҳисоботлар билан ишонтириб бўлмайди. Сиёсий дунёқараши, тафаккури тобора юксалиб бораётган аҳоли халқ вакилларидан аниқ ишлар, ташаббуслар кутади. Бу эса депутатлик мақомига сазовор ҳар қандай киши зиммасига улкан масъулият юклаши шубҳасиз. Модомики шундай экан, маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳларимиз, депутатларимиз ваколатларидан самарали фойдаланишлари, ўз фаолиятини янги босқичга кўтаришлари лозим бўлади!

 

Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz