ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Чимбойлик ҳунармандлар Қора уй экспорти билан шуғулланмоқда 09.04.2019

Чимбойлик ҳунармандлар Қора уй экспорти билан шуғулланмоқда

Миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш, миллий, маданий ва маънавий қадриятларни, бой тарихий меросимиз, Ўзбекистон халқининг урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш ва кўпайтириш Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг бош мақсадларидан ҳисобланади. Шунингдек, партиямиз ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, миллий ҳунармандчиликни асраб авайлаш ва ҳунармандлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг устувор вазифаларидан деб билади.

Қорақалпоғистон Республикасида, жумладан Чимбой туманида миллий ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари қадимдан ривожланган бўлиб, ушбу соҳада кўплаб юртдошларимиз фаолият юритиб келишади.

Чимбой туманидаги маданий мерос объектларининг бугунги ҳолати, шунингдек, ҳунармандлар фаолиятини ўрганиш, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида "Миллий тикланиш" ДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси Алишер Ҳамроев, фракция аъзолари Козим Тожиев, Жолдасбай Абдижамилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, Чимбой туманида бўлдилар.

Скриншот (2019.04.05 20-01-48).jpg

Партия вакиллари дастлаб тумандаги XIX аср қорақалпоқ адабиётининг буюк вакиллари бўлган «Ақымбет бақсы», «Бердақ баба» ҳамда «Кунхожа баба» мақбараларида бўлиб, унинг ҳолатини ўргандилар.

Ундан сўнг Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони қорақалпоқ халқининг буюк шоири, Ибрайим Юсуповнинг мемуар музейи фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу музейда шоирнинг барча асарлари, расмлари, умуман шоирга оид деярли барча маълумотлар, шахсий буюмлари сақланмоқда.

Скриншот (2019.04.05 20-02-24).jpg

Шунингдек, ташриф доирасида Чимбой тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилинган ҳунармандчилик кўргазмасида иштирок этган партия вакиллари, қорақалпоқ хотин-қизларининг қўл меҳнати тайёрланган, миллий нақшлар билан безатилган, ҳар хил ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишдилар. Ҳунармандлар билан бўлиб ўтган суҳбатда уларнинг муаммолари ўрганилди. Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш мақсадида партия томонидан амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

Қорақалпоқ халқининг ўзига хос миллий қадриятларидан бири ўтов – қора уй ҳисобланади. Қора уй ўзининг қурилиши, кўриниши билан бошқа халқлар ўтовидан ажралиб туради. Ҳозирда Чимбой туманида 20 дан ортиқ қора уйчи – ўтов тикловчилар фаолият кўрсатмоқда. Улар мамлакатимизда яратилган имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб, ҳудудда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Ташриф сўнгида партиямиз вакиллари тумандаги Қора уйчи ҳунармандларнинг устахоналарида бўлиб, уларнинг тайёрланиш жараёни билан танишдилар ва усталар билан суҳбатда бўлдилар. Уста-ҳунарманд Азамат Турекеев тайёрлаган Қора уйларга нафақат Қорақалпоғистон Республикасида, балки мамлакатимизнинг барча вилоятлари ҳамда қўшни давлатларда ҳам харидорлар кўп экан. Қора уй экспорти билан шуғулланаётган ҳунармандлар айни дамда фаолиятларини янада кенгайтириб, ишчи ўринларини ҳам кенгайтириш мақсадида эканликларини билдирдилар.

Энг қувонарлиси, корхона фаолияти уста-шогирд асосида йўлга қўйилганидир. Бу миллий қадриятлар бардавомлигидан далолатдир.

Скриншот (2019.04.05 20-04-32).jpg

Суҳбат жараёнида партиямиз вакиллари юксак эстетик қимматга эга бўлиб келган миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва ривожлантириш, шунингдек, мавжуд маданий ёдгорликларни, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаб бориш лозимлигини ва бу туризмни ривожлантиришда катта аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мырзахмет Тажимуратов
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси
кенгаши етакчи мутахассиси

 



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz