ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Депутат ва ёшлар очиқ мулоқотда 01.04.2019

Депутат ва ёшлар очиқ мулоқотда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши «Ёшлар қаноти» томонидан бир қатор лойиҳалар, маънавий-маърифий тадбирлар, ёшлар билан мунтазам учрашувлар ташкил қилиниб келинмоқда.

Шулардан бири “Депутат билан юзма-юз” лойиҳасидир. Ушбу лойиҳанинг навбатдагиси Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари Зумрад Бекатова ва Жолдасбай Абдижамилов, партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши фаоллари, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали талаба-ёшлари иштирок этдилар.

Скриншот (2019.03.30 13-27-03).jpg

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий мақсад-вазифаларидан бири кенг билимли, эркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз хатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан миллий маънавий қадриятларга, ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаб етиштиришдан иборатдир.

Учрашувда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор жаҳонда юз бераётган турли нотинчликлар ва келишмовчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда нотўғри йўлга оғишмасдан, ўз миллий танлаб олган йўлимиздан давом этишимиз ҳамда мамлакатимиз истиқболи йўлида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз борасида, комил инсон тарбияси ҳақида, миллий менталитетимизга ёт ғояларнинг салбий таъсири, уларнинг асл мақсади ва оқибатлари хусусида таъкидлаб ўтдилар.

444444444.jpg

Шунингдек, депутатлар сўнгги кунларда қабул қилинаётган қонунлар, уларга киритилаётган ўзгаришлар, ёшларнинг интеллектуал, ижодий, спорт ва бошқа йўналишлардаги қобилиятларини ривожлантиришгаёрдам бериш ҳамда шароитлар яратиш, соғлом турмуш тарзинишакллантириш, ёшларнинг бўшвақтларини мазмунлиўтказиш, уларда китобхонлик маданиятиниоширишвауларни китобўқишга қизиқтириш, китобнингёшлардунёқарашини кенгайтиришдакатта аҳамият касб этишитўғрисидатаъкидлаб ўтдилар.

Учрашув сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига депутатлар томонидан тегишли жавоблар олишди ҳамда ўзларининг таклифларини билдиришди.

Нурбек Есемуратов
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
етакчи мутахассиси




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz