ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” 28.04.2019

“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Хўжайли туман Кенгаши вакиллари билан биргаликда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида Президентимизнинг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар топширилмоқда.


Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш ҳисобланади. Шу мақсадда партиянинг барча шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан уруш ва меҳнат фахрийларининг уйларига бориб, уларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Жорий йил Қорақалпоғистон Республикасида жами 21 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари рўйхатга олинган. Улар айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Тахиатош, Хўжайли, Амударё, Қонликўл, Қўнғирот, Тўрткўл, Чимбой ҳамда Элликқалъа туманларида истиқамот қилмоқда. Уларнинг ёши 94-99 ёшни ташкил қилади.


Халқимизнинг миллий, маънавий ва маданий қадриятларини кўз қорачиғидек асраб-авайлашни ўзининг устувор вазифаси деб билган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида ҳам кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик кўрсатиш каби оилавий анъаналар жамиятдаги маънавий қадриятларнинг муҳим манбаи сифатида белгиланган. Бу борадаги ишлар кўлами жорий йилда янада кенгаймоқда.

Тадбир давомида Иккинча жаҳон уруши қатнашчиси 94 ёшни қаршилаган Нурулла ота Исаковнинг ва 92 ёшга чиққан меҳнат фронти фахрийси Ўғил Атажановаларнинг уйларига бориб, уларнинг ҳол-аҳволидан хабар олинди ва уларга партия томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилди. Фахрийлар бундай эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошлари кўкга етганлигини билдиришди ҳамда бугунги тинч ва фаровон ҳаёт учун дуолар қилишди.

 

Мирзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши матбуот котиби


Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz