ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Ишчи гуруҳ Тўрткўлдаги эрамиздан аввалги IV-III асрларга оид ёдгорликларни ўрганди 18.10.2018

Ишчи гуруҳ Тўрткўлдаги эрамиздан аввалги IV-III асрларга оид ёдгорликларни ўрганди

Маълумки, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг cайловолди Платформасида мавжуд маданий ёдгорликларни, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш устувор мақсадлардан этиб белгиланганлиги ва бугунги кунда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан мамлакатимиздаги маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларнинг муҳофазасини таъминлаш ва фойдаланиш юзасидан камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан кенг миқёсда иш олиб бораётгани кўпчиликнинг диққатини тортмоқда.

Жумладан, бундай ишлар Қорақалпоғистон Республикасининг   Тўрткўл туманида ҳам қизғин олиб борилмоқда.

уманда жами 27 та маданий мерос объектлари рўйхтага олинган бўлиб, улардан 14 таси археологик ёдгорликлардир. Ва бу ёдгорликларнинг аксарияти эрамиздан аввалги IV-III асрларга тааллуқлидир.

photo_2018-10-17_16-51-31.jpg

Ишчи гуруҳ томонидан эрамиздан аввалги IV-III асрларга тегишли Жамбасқалъа ва Эресқалъа-1 ҳамда милодий VII-VIII асрларга оид Адамлиқалъа археология ёдгорликлари ўрганиб чиқилди.

Ушбу археологик ёдгорликларда 1936-1940 йилларда олим-археолог, тарих фанлари доктори, академик Яхё Ғуломович Ғуломов ва 1937-1947 йилларда академик Сергей Павлович Толстовлар томонидан бир қатор археологик изланишлар ва тадқиқотлар олиб борилган.

Қўйқирилганқалъа, Бозорқалъа, Жамбасқалъа, Қўзиқирилганқалъа ва Анқақалъаларда олимлар томонидан олиб борилган ишлар, уларнинг тарихий ўтмиши ҳақида кўплаб китоблар, хронологик таснифлар, монография ва мақолалар чоп этилган.

photo_2018-10-17_16-51-28.jpg

Айни пайтда ишчи гуруҳ томонидан тумандаги 24 та маданий мерос объектлари ўрганиб чиқилиб, уларнинг бугунги ҳолати тўғрисида барча маълумотлари таҳлил қилинмоқда ва фото альбом тайёрланмоқда. Ўрганишлар жараёнида рўйхатда тақдим этилган мавжуд объектларнинг  3 таси умуман топилмаган.

 

Равшан Хасанов,

ЎзМТДП Тўрткўл туман кенгаши раиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz