ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Хизмат – беминнат”: кечаги шогирд бугун ўз йўлини топди 19.07.2019

“Хизмат – беминнат”: кечаги шогирд бугун ўз йўлини топди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси уюшмаган ёшларни ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қўшимча билим бериш, бандлигини таъминлаш ва ёшларнинг ҳаётда ўз ўрниларига эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

1989 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони Рисгул Туреева ҳам партия Қораўзак туман кенгаши томонидан лойиҳа доирасида ташкил қилинган бепул ўқув курсида, партия фаоли Гулпаршын Айтымовадан 3 ой давомида тикув ва каштачилик сирларини ўрганди.

Айни пайтда Рисгул туман марказида тикув цехи очиб, ўзи ва ўзи қатори 4 нафар қизни иш билан таъминлашга эришди.

Жисмоний имкониятлари чекланган бўлишига қарамай, катта шижоат ва ирода билан иш бошлаётган Рисгулнинг орзулари бир олам. У келгусида тикув цехини кенгайтириб, тумандаги ишсиз хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиб, бандлигини таъминлаш ниятида. Ҳозир у бежирим аёллар либослари билан бир қаторда, момоларимиздан мерос ҳунар бўлган қорақалпоқ миллий қуроқ кўрпа-кўрпачалар тикиб, халқнинг олқишига эришмоқда.

Ўз касбини севгувчи, ушбу меҳнаткаш ва метин ирода соҳибасига мустаҳкам соғлик, ишларида ривож тилаймиз!



Айгул Отениязова,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши
етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz