ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Миллий тикланиш” ДП вакиллари Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳисса қўшмоқдалар 08.04.2019

“Миллий тикланиш” ДП вакиллари Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳисса қўшмоқдалар

Барчангизга маълум, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан экологик оғир шароитда яшаётган республикамиз, айниқса Муйноқ тумани аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилаш, Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик вазиятни юмшатиш, ҳудудда яшил ўрмонзорларни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги "Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 37-сонли Қарори қабул қилинган эди.
Қарорга мувофиқ, Мўйноқ тумани барча зарурий инфратузилмага, жумладан, инновацион мактаб, спорт объектлари, даволаш-профилактика муассасалари, замонавий аэропорт, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар дам олиш марказлари, «селфи объект»лари, оптик толали интернет тармоғи, IP-телевидениега эга бўлган замонавий шаҳарчага айлантирилади.
Туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларга кўмаклашиш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларидан кўмакчилар келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Алишер Ҳамроев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари Козим Тожиев, Жолдасбай Абдижамилов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғайратдин Хожаниязов, партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши вакиллари,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аъзолари Мўйноқ туманида бўлдилар.
Ташриф доирасида партиямиз вакиллари туман марказидан 45 километр узоқлиқда жойлашган «Бозатаў» ОФЙдаги 9-мактаб ва «Мадели» ОФЙдаги 12-мактаблар фаолияти билан танишди. Туманда амалга оширилаётган хайрли ишларни қўллаб-қувватлаган ҳолда партиямиз вакиллари томонидан туманнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган ушбу мактабларга 2 та компьютер жамланмаси ва 100 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Партия вакиллари шунингдек, тумандаги мактабларнинг ён атрофларига турли кўчатлар экиб, туманнинг гуллаб-яшнашига ўз улушларини қўшишди.

01.jpg

03.jpg

04.jpg

05.jpg

06.jpg

07.jpg

08.jpg

09.jpg

10.jpg
Ташриф сўнгида туман аҳолиси бундай хайрли ишларга муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Зеро, бугунги кунда Мўйноқ туманида юз бераётган катта ўзгаришлар нафақат мўйноқликлар, балки барча ўзбекистонликларни, шу жумладан, партиямиз фаолларини қувонтирмоқда.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси
кенгаши Ахборот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz