ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Мурожаатнома: оғир шароитда яшаётган 13 мингдан зиёд хотин-қизлар уй-жой билан таъминланади 25.01.2019

Мурожаатнома: оғир шароитда яшаётган 13 мингдан зиёд хотин-қизлар уй-жой билан таъминланади


ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» ташаббуси билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб «Ёшларнинг сиёсий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ЎзМТДП «Аёллар қаноти» ва «Ёшлар қаноти» олдида турган вазифалар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ж.Абдижамилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзМТДП фракция раҳбари М.Курбанов, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ИҚ девон раҳбари Л.Абдимуратов, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раисининг Хотин-қизлар ва Оила масалалари бўйича ўринбосари И.Сейтназарова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман, шаҳар Кенгаши депутатлари, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва Нукус шаҳар кенгаши ходимлари, партия «Ёшлар қаноти», «Аёллар қаноти» фаоллари, ОАВ вакиллари, университет профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди.

photo_2019-01-23_16-26-09.jpg

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашиш, Мурожаатнома мазмуни ва аҳамияти бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда юз бераётган ўзгаришларга нисбатан ўз нуқтаи-назарини шакллантириб бориш, мустақилликнинг халқимиз ҳаётидаги тутган ўрни ва имкониятлари ҳақида тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раисининг Хотин-қизлар ва Оила масалалари бўйича ўринбосари И.Сейтназарова сўзга чиқиб, Муржаатномада Президентимиз томонидан хотин-қизлар масалаларига алоҳида тўхталиб ўтганлиги, айниқса ногирон фарзандлари парвариши билан банд бўлган аёлларга пенсия тайинлашда имтиёзлар белгиланиши, оғир шароитда яшаётган 13 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг уй-жой билан таъминланиши белгиланганлиги ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.

photo_2019-01-23_16-26-06.jpg

Шунингдек, маърузачи томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш, уларнинг фидокорона меҳнати, эришган ютуқлари, давлат ва жамоат ишларида фаол иштирокини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишга доир ислоҳотлар жараёнида уларнинг янада фаоллигини оширишда партия “Аёллар қаноти” олдида турган вазифалар ва бу борада томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тадбир иштирокчилари томонидан кенг турда тушунчалар берилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши “Ёшлар қаноти” қошида университет иқтидорли талабаларидан иборат “Ёш сиёсатчи”лар клуби ўз фаолиятини бошлади.

«Ёш сиёсатчилар» клубининг асосий вазифаси - ёшларнинг сиёсий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини орттириш, жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг иштирокини кўчайтириш ва ушбу жараёнларга нисбатан уларнинг ўз нуқтаи-назарини шакллантириб бориш, мустақилликнинг халқимиз ҳаётидаги тутган ўрни ва имкониятлари ҳақида тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.

photo_2019-01-23_16-26-04.jpg

Тадбир сўнгида партия сафида бўлиш истагини билдирган бир гуруҳ институтнинг ўқитувчи ва талабаларига ЎзМТДПнинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.


А.Отениязова,
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси
кенгаши етакчи мутахассиси





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz