ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Мурожаатнома: Оролбўйи обод масканга айланади 26.01.2019

Мурожаатнома: Оролбўйи обод масканга айланади


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Мурожаатнома – мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали” мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзолари, ЎзМТДПдан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва шаҳар, туман Кенгашилари ходимлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

photo_2019-01-26_14-19-55.jpg

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг Ўзбекистон Республикаси парламентига Мурожаатномаси ҳаётимизнинг энг устувор йўналишларини, келажагини белгиловчи стратегик сиёсий ҳужжат эканлиги билан катта аҳамиятга эга.

Бугунги кунда халқимиз Ватан равнақи, бахт-саодати, тинчлик-осойишталиги учун ўзида кучли дахлдорлик ҳиссини сезмоқда.

Кексами, ёшми, янги 2019 йилда қандай мурод-мақсадлар, ниятлар қилаётган бўлса уларнинг амалга ошиши аввало ўзларига боғлиқ эканлигини тушуниб етмоқда.

Айниқса, қорақалпоғистонликлар Орол инқирози оқибатларини юмшатиш масаласи Президентимиз Мурожаатномасида алоҳида бир эътибор, ғамхўрлик, меҳр билан таъкидлаб ўтганидан миннатдор бўлмоқда. Президентимиз таъкидлагидек, ҳозирги вақтда Орол фожиаси туфайли 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонда Оролқум саҳроси пайдо бўлди. Ҳар йили 100 миллион тонна қум ва туз ҳавога кўтарилмоқда. Бу эса Орол ҳалокати глобал муаммо эканини яна бир бор исботламоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида “Траст фонди”нинг тузилиши ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлди.

Муҳтарам Президентимиз ўз Мурожаатномасида Орол денгизининг қуриган ҳудудида 2019 йил 500 минг гектар ўрмонзарлар барпо этилишини қайд этганди. Бугунги кунга келиб Орол денгизининг қуриган тубига саксавул экиш учун жами 326 060 гектар ер мойдани тайёрланиб, шундан 103 235 гектар майдонга 412 275 кг килограм саксавул уруғи экилди. Маҳаллий аҳоли томонидан терилган 107 100 кг килограмм саксавул уруғи учун жами 1 415 000 000 (бир миллиард тўрт юз ўн беш миллион ) сўм маблағ тўланди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Зумрад Бекатова ва партия фаоллари нутқ сўзлади.

photo_2019-01-26_14-19-59.jpg

Тадбир давомида партия сафига янгидан қабул қилинган аъзоларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 

Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси





Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz