ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


19.03.2019

Наврўз – миллий қадриятларимиз кўзгуси



Шу кунларда юртимизда яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз умумхалқ байрами катта шоду хуррамлик билан нишонланмоқда.


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши байрамни муносиб ўтказиш, ички туризмни жадал ривожлантириш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида маданий тадбир ўтказди.



Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча юртдошларимиз учун севимли байрамга айланган Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру саховат, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш, шунингдек, Наврўз байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида ўз-фикр мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир давомида театр ходимлари партия сафига янгидан қабул қилинди ва байрам муносабати билан бир гуруҳ партия фаоллари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

  

Тадбир сўнгида иштирокчилар ва уларнинг оилавий маданий ҳордиқ чиқаришлари учун концерт дастури ва спектакль намойиш этилди.
  



Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгаши томонидан ҳам Наврўз байрами кенг нишонланилди. Булоқбоши туманининг “Ширмонбулоқ” дам олиш масканида ташкил этилган тадбирда катта дошқозонда сумалак пиширилиб, орзу-тилаклар билдирилди.



“Шимонбулоқ” тоғ ёнбағрида жойлашган. Шу боис манзараси бетакрор, сўлим ва баҳаво. Тонгда сумалак тўла дошқозоннинг очилиши ҳам тантана шукуҳига шукуҳ қўшди десак, муболаға бўлмайди. Унда ушбу ҳудудда иш олиб бораётган хитойлик инженер-мутахассисларнинг иштирок этиб, миллий анъаналаримиздан боҳабар бўлганлиги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.


Баҳор таомининг ўзгача таъми уларнинг хотираларида бир умрга сақланиб қолиши шубҳасиз.

Тадбирда шунингдек, спортнинг футбол, шашка ва бошқа турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 


 

Янгиланиш ва яшариш айёмида партиянинг Тошкент вилоят кенгаши томонидан Паркент туманидаги “Шампан” қишлоғида “Варраклар сайли” ўтказилди.

Куй-қўшиқлар ва халқона лапарлар садолари билан тўлиб кетган кенг дарада ёшлар мовий осмон узра варрак учиришга киришиб кетдилар.



Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти ва Паркент туман кенгашлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи, Шампан қишлоғида жойлашган Паркент хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда Наврўзга бағишланган байрам тантаналарида ёшлар ўзларининг таёрлаган баҳорий миллий таомлари, қизларнинг ўз қўллари билан тиккан миллий либослари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, билаги кучга тўлган ёш йигитларнинг миллий спорт турларимиз бўлган арқон тортиш, тош кўтариш ва кураш бўйича ҳам беллашувлари бўлиб ўтди.

  

Турли номинациялар бўйича ғолибларга партиянинг эсдалик совғаларини топширдилар. Шунингдек, партия аъзолари сафига янги аъзолар ҳам қабул қилинди. 










Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz