ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Оилани асраш - ўзлигимизни асрашдир 15.05.2019

Оилани асраш - ўзлигимизни асрашдир


15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Оилани асраш – ўзлигимизни асрашдир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, шаҳар ва туман партия ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари, “Менинг шажарам” Республика танлови ғолиби бўлган оилалар, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Оила — муқаддас қўрғон, жамиятнинг муҳим бўғини сифатида ҳамиша давлатимиз ғамхўрлиги ва эътиборида. Оилага бир неча асрлар оша сақланиб, шаклланиб келаётган қадрияту урф-одатлар, эр-хотин муносабатлари, фарзандлар тарбияси камол топадиган ошён сифатида жиддий эътибор қаратилади ва ҳимоя қилинади. Шундай экан, оила шахс камолотининг асоси саналади.

Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида мамлакатда оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини янада кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга кўмаклашиш каби вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда партия ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ташаббуси билан оилалар ўртасида “Менинг шажарам” танлови ўтказилган эди

Тадбирда тақдирлаш маросими ўтказилиб, танлов ғолиби бўлган Нукус шаҳридан Пиязовлар оиласи, Амударё туманидан Қурбанбаевлар оиласи ва Кегейли туманидан Жақабаевлар оиласига ташкилотчилар томонидан тайёрланган Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

        

Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz