ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Онлайн: ўринли танқидлар ва муҳим таклифлар ўртага ташланмоқда 08.08.2019

Онлайн: ўринли танқидлар ва муҳим таклифлар ўртага ташланмоқда


Хабар берганимиздек, бугун Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан партия Дастури ҳамда партиянинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган дебат ўтказилмоқда.

Дебат қизғин давом этмоқда. Баҳс-мунозара, таклифлар, бир-биридан ўзгача, конструктив руҳда бўлиб ўтётган дебатда партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши қошидаги “Кўмак” гуруҳи аъзоси Шаҳзода Бозорбоева мамлакатимизда ёшлар, аёллар ва ота-оналар билан ишловчи ягона давлат органини тузиш таклифини билдирди.

68413217_363211731271195_5418765331747307520_n.jpg

Партия фаоли Улуғбек Жалменов партия Платформаси лойиҳасида долзарб вазифалар белгиланганини эътироф этиб, ушбу вазифаларнинг амалга ошириш механизмлари мавжуд эмаслигини танқид қилди. Шунингдек, партия фаоли китобхонликни кенг тарғиб этиш борасидаги ўз мулоҳазаларини билдириб, китоб чоп этиш бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

67670750_363195181272850_877001385193766912_n.jpg

Партиянинг собиқ Элликқалъа туман кенгаши раиси Наргиза Қушназарова партия тизимидаги кадрлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб, ишдан кетиш сабабларини ошкор қилди.

Қорақалпоғистонлик талаба Мафура Мабутова эса партия етакчисига шахсий савол билан мурожаат қилди.

68575216_363184977940537_4797504806371459072_n.jpg

Бу ҳақда батафсил маълумотларни яқин орада эътиборингизга ҳавола этамиз.


Бизни кузатишда давом этинг!



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz