ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


19.11.2018

ЎзМТДП вакиллари маҳаллий ҳунармандлар фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, миллий ҳунармандчиликни асраб авайлаш ва ҳунармандлар манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг устувор вазифаларидан деб билади.

photo_2018-11-17_16-28-11.jpg

Қорақалпоғистон Республикасида миллий ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари қадимдан ривожланган бўлиб, ушбу соҳада кўплаб юртдошларимиз фаолият юритиб келишади. Хўш, улар ўз фаолиятларини юритишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилганми?

Шу каби масалалар билан танишиш, Республикадаги ҳунарманлар фаолиятини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган масалаларни имкон қадар ижобий ҳал этиш мақсадида ЎзМТДП Марказий ва Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари вакиллари ҳамда депутатлари ҳудуддаги ҳунармандчилик марказларида бўлдилар.

Жумладан, Шўманай тумани «Касаначилар ва ҳунармандлар мактаби» фаолияти билан танишиб чиқилди. Ўрганишлар жараёнида гиламчи Наўбетова Алтынай мактабга янада кўпроқ ёш ҳунармандларни жалб этиш учун қўшимча хонага эҳтиёжи мавжудлиги ҳамда бу санъатни янада ривожлантириш мақсадида шогирдлар тайёрлаш истаги борлигини билдирди.

Шунингдек, ўз ўйида устахона ташкил этган ҳунарманд Наўбетов Байрам каттароқ устахона очиш ва ўз фаолиятини янада кенгайтириш учун жой ажратиб берилиши тўғрисида ҳамда қўй жунидан маҳсулотлар тайёрлаш учун станок кераклиги тўғрисида мурожаат қилди.

photo_2018-11-17_16-28-30.jpg

- Қўй жунидан тайёрлаган ҳар хил миллий маҳсулотларимизга талаб ортиб бормоқда, - дейди ҳунарманд Байрам Наўбетов. - Айниқса, Хитой ва Россиядан келган туристлар уларни катта қизиқиш билан сотиб олмоқдалар. Фаолиятимизни кенгайтиришга эҳтиёж туғилгани боис, ҳозирги устахонамиз бироз торлик қилмоқда. Қўшимча бўш ерга эҳтиёжимиз бор.

Партия вакиллари ҳунармандларга маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам бериш чораларини кўрдилар.


Мырзахмет Тажимуратов,

ЎзМТДП ҚР Кенгаши девони етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz