ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Қорақалпоғистонда Навоийнинг муносиб ворислари аниқланди 24.11.2018

Қорақалпоғистонда Навоийнинг муносиб ворислари аниқланди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Навоий ворислари” Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Танловда партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва барча шаҳар ва туман кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ходимлари, танловнинг шаҳар ва барча туман босқичларида ғолиб бўлган мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Танловни ўтказишдан асосий мақсад – ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш, асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, навқирон авлод онгига чуқур сингдириш, ўзбек мумтоз адабиёти, ўзбек миллий маънавиятининг ривожланишида Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш ҳамда халқ таълими тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини рағбатлантиришдир.

photo_2018-11-24_10-01-03.jpg

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган танлов якунларига кўра, Тахтакўпир тумани 2-умумтаълим мактабининг 10 синф ўқувчиси Нилуфар Жақсылыкова 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўллама олди. Шунингдек, танловда 2-ўринни Амударё тумани 18 умумтаълим мактаби ўқувчиси Нилуфар Туркманбаева, 3-ўринни Элликқалъа тумани 37-умумтаълим мактаби ўқувчиси Эгамбердиева Зилолалар эгаллади.

- “Навоий ворислари” кўрик-танловида иккинчи бор иштирок этдим, - дейди танлов ғолибаси Жақсылыкова Нилуфар. Ўтган йили танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 2-ўринни қўлга киритгандим. Уша пайтда келаси йил яна иштирок этишни ва албатта 1-ўринни олишни ният қилгандим. Мана бугун ниятимга эришдим ва эндиликда танловнинг финал босқичида ҳам совринли ўринлардан бирини қўлга киритмоқчиман.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

photo_2018-11-24_10-00-53.jpg

ЎзМТДП ҚР Кенгаши матбуот хизмати



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz