ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Партия фаолияти танқидий-таҳлил қилинди 22.07.2019

Партия фаолияти танқидий-таҳлил қилинди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Партия Марказий кенгаши вакиллари, Олий Мажлис Сенат аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҚР кенгаши аъзолари, шаҳар ва туман партия ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Пленумда барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг ўтган 6 ой давомидаги фаолияти якунлари ҳамда иккинчи ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, шу йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳамда чора-тадбирлар дастури тўғрисида маълумотлар берилди.

Скриншот (2019.07.20 13-48-39).jpg

Таъкидланганидек, бугунги кунга келиб, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошланғич партия ташкилотлари сони 631 тага етди. Ўтган 6 ой давомида партия сафига 2132 та аъзо янгидан қабул қилиниб, партия аъзолари сони эса 18567 тани ташкил қилмоқда

Пленумда сўзга чиққанлар эътиборни, энг аввало, партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижроси, партия дастурий мақсад ва вазифаларини руёбга чиқариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳим қарорлар қабул қилиш каби масалаларга қаратди. Шунингдек, партия тизимида фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали усул ва механизмларини татбиқ қилиш лозимлиги, ана шу муҳим ишда ЎзМТДП фракцияси ва партия гуруҳлари аъзоларининг фаол иштирокини таъминлаш масаласи иштирокчилар диққат-эътиборида бўлди.

Уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган, вақтинча ишсиз хотин-қизларга қўшимча бепул касб-ҳунарга ўргатиш учун “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида ўтган 6 ой давомида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 73 та бепул ўқув курслари ташкил қилинди. Ўқув курсларида 400 га яқин уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларга қўшимча бепул таълим ва касб ҳунар ўргатилди.

Скриншот (2019.07.20 13-49-25).jpg

“Уйма-уй”лойиҳаси доирасида ўтган ҳисобот даврида жами 860 дан зиёд хонадонларга ташриф буюрилди. Учрашувлар натижасида 100 га яқин ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, шунингдек бир қанча ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли кредит олинишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўтган ҳисобот даврида фуқаролар томонидан партия ҚР Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашларига жами 319 мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар асосан соғлиқни сақлаш, бандлик, банк кредитлари, коммунал тўловлар ва бошқа соҳаларни қамраб олган. Шундан 204 та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 40 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилган, 75 таси ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилган.

Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган ҳисобот даврида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар 180 та депутатлик сўровини амалга оширди. Партия гуруҳлари томонидан 24 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди. Маҳаллий Кенгашлар сессияларига 10 та масала киритилди.

Албатта, бу кўрсаткичлар ЎзМТДП гуруҳларининг давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларни ҳал қилишида етарли эмас. Депутатлар ўз ваколатларидан самарали фойдаланган ҳолда ташаббускорликни янада оширишлари лозим.

Мажлисда партия дастурий мақсад-вазифаларини бажариш, лойиҳаларини амалга оширишда суткашликка йўл қуяётган туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган айрим депутатлар фаолияти танқид қилиниб, фаолиятларини жонлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Якунда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz