ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Партия кўмаги билан яна бир ҳунарманд фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринларини яратадиган бўлди 08.07.2019

Партия кўмаги билан яна бир ҳунарманд фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринларини яратадиган бўлди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида юксак эстетик қимматга эга бўлиб келган миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва ривожлантириш, қадимги бадиий-ҳунармандлик мактабларининг анъаналарини сақлаб қолиш партиянинг муҳим вазифалардан этиб белгиланган.

Яқинда партия аъзолари, Чимбой туманида истиқомат қилиб келаётган машҳур ота-бола ҳунармандлар, заргарлик, кулолчилик, рассомчилик ҳамда ҳайкалтарошлик билан шуғулланиб келаётган Дарибай ҳамда Адил Тажимуратовлар партия туман Кенгашига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаатда улар фаолиятларини янада кенгайтирмоқчи эканлиги, аммо бунинг учун банкдан кредит олишда муаммоларга дуч келинаётганлиги баён қилинган.

Ушбу мурожаатни ўрганиб чиққан партия вакиллари ҳунарманд билан маслаҳатлашган ҳолда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Ҳаракатлар стратегияси, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросида ННТлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун эълон қилган танловда иштирок этишга қарор қилади ҳамда партия Чимбой туман кенгаши ва партия Нукус шаҳар Кенгаши раиси Айзада Нурумбетованинг бевосита раҳбарлигида лойиҳа ишлаб чиқилиб, танловда иштирок этиш учун юборилади. Натижада ушбу лойиҳа танловда ғолиб деб топилиб, ҳунарманд Дарибай Тажимуратовга 30 миллион сўм ажратиладиган бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу ота-бола ҳунармандлар тайёрлаган ҳунармандчилик маҳсулотлари харидоргир бўлиб, нафақат Чимбой тумани балки Ўзбекистон Республикаси бўйлаб анча машҳур ҳисобланади. Улар тайёрлаган қорақалпоқ халқининг миллий тақинчоқлари бўлган, мунчоқлар, саўкеле, кўкрак безакларидан ҳайкал, шартуйме, ўнгирмунчоқ, қўл безакларидан билагузук билан узуклардан Республикамиздаги деярли барча театрлар ва фольклор ансамбллари актёр ва раққосалари фойдаланиб келмоқда.

Шунингдек, улар ўз маҳсулотлари билан кўплаб кўргазмаларда иштирок этиб, туманга ташриф буюрган туристларда ҳам катта қизиқиш ўйғотиб келмоқда.

- Ўз фаолиятимни янада кенгайтириш учун банкга мурожаат қилиб, кредит ола ололмаётгандим дейди ҳунарманд, Дарибай Тажимуратов. Бу борада партиямиз вакиллари ёрдамга келишди. Яъни улар кредит олишдан ҳам яхшироқ бўлган юқоридаги танловда иштирок этиш таклифини билдиришди ҳамда бевосита ёрдам беришини айтишди. Мана бугун ушбу танловда лойиҳам ғолиб деб топилди. Энди бемалол фаолиятимни кенгайтирсам бўлади. Партия вакилларига эса катта миннатдорчилик билдираман.

Шу тариқа бевосита партия кўмаги билан яна битта ҳунарманд ўз фаолиятини кенгайтириб, қўшимча иш ўринларини яратадиган бўлди.

 

 

Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz