ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


12.07.2019

Партия Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши хотин-қизлар мурожаатларига қай даражада эътибор қаратмоқда?


Жамиятимизда юз бераётган янгиланишлар ва ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг иштирокини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини янада кучайтириш ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши “Аёллар қаноти”нинг олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бугун Қорақалпоғистон Республикасида партиямиз аъзолари сони жами 18567 та бўлса, шундан 8548 таси, яъни 46% хотин-қизлар ташкил этади.

Ҳудудларда аҳолининг ижтимоий ҳолати, иқтисодий шароити билан яқиндан танишиш, хотин-қизларга тааллуқли мавжуд муаммоларини тизимли таҳлил этиш ҳамда амалий ёрдам бериш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича шу йилнинг ўтган 6 ойи давомида “Аёллар қаноти” томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 459 та хонадон ўрганилган бўлиб, жами 194 та муаммо аниқланган. Мурожаатлар асосан ишга жойлаштириш, имтиёзли кредит ажратиш, ўй-жойини таъмирлаш, моддий ёрдам ажратиш, нафақа пули тайинлаш, саломатлигини тиклаш, фарзандини боғчаға жойлаштириш каби масалалардан иборат. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Жумладан, ўйма-ўй учрашувларда Элликқалъа тумани «Гулистон» МФЙда яшовчи Гулимбетова Сапаргул ҳозирги кунда ишсизлиги сабабли ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатни ўрганиб чиққан Халқ депутатлари Элликқалъа туман кенгашдаги партия гуруҳи аъзоси Шерипа Сейтимбетова томонидан Сапаргул Гулимбетова “Гулистон” ОФЙда жойлашган 17-сон мактабгача таълим муассассасига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, бевосита партия ва депутатлар кўмагида “Элликқалъа” ОФЙда яшовчи Гулнора Сатимова Элликқалъа туманида жойлашган “Мега текстил” корхонасига, “Дўстлик” ОФЙ да яшочи Лайло Касимова ва Ирода Жуманиязовалар "Элликкалъа ТЕХ" МЧЖга тикувчи сифатида ишга жойлаштирилди.
ЎзМТДП Шуманай туман кенгаши вакиллари томонидан ўтказилган ўйма-ўй учрашувлар пайтида “Моншақли” МФЙда яшовчи Қаншайим Реймова иш сўраб мурожаат қилди ва ушбу мурожаат бўйича туман бандликка кўмаклашиш марказига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Тамара Қаллықылычова томонидан депутатлик сўрови юборилди. Натижада мурожаат эгаси тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказига ишга қабул қилинди.

Шунингдек, Кегейли тумани “Жылўан жап” МФЙда истиқомат қилувчи якка тадбиркор Гавҳар Юсупова тикувчилик фаолиятини кенгайтириши учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб, партия Кегейли туман Кенгаши вакилларига мурожаат қилди. Натижада халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Данебай Кайпов томонидан Гавҳар Юсуповага тикувчилик фаолиятини кенгайтириши учун 30 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишига ёрдам берилди.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган 32 та бепул ўқув-курсларида 150 дан зиёд хотин-қизларга Республика ва бир қатор танловлар ғолиблари, шу билан бирга кўнгилли ўқитувчилар тикиш-бичиш, миллий либослар тикиш, каштачилик, гиламдўзлик, миллий қўғирчоқлар ясаш, бисер тўқиш, пазандачилик, миллий либосларга безак ясаш, гиламдўзлик каби касб-ҳунарларни ўргатмоқдалар.



Айгул Отениязова, 
ЎзМТДП ҚР Кенгаши
етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz