ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Партия ташаббуси билан ободонлаштириш акцияси ўтказилмоқда 22.04.2019

Партия ташаббуси билан ободонлаштириш акцияси ўтказилмоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасида халқимизнинг маънавияти ривожи ва жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мурувват, меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, бағрикенглик, яхшилик ва саховатпешалик каби миллий хусусиятларимиз тарғиботига асосланган лойиҳаларни амалга ошириш каби вазифалар белгиланган. Шунингдек, партия кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик каби оилавий анъаналарни жамиятдаги маънавий қадриятларнинг муҳим манбаи, деб билади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси барча шаҳар ва туман кенгашлари томонидан “Ёшлар ободонлаштириш акция”си ўтказилмоқда. Жумладан, “Миллий тикланиш” ДП Амударё туман кенгаши томонидан тумандаги кўзи ожизлар, ёлғиз, меҳнатга лаёқатсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уйлари атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.


Партия Чимбой туман кенгаши «Ёшлар қаноти» фаоллари акция доирасида «Жипек жолы» МФЙ ҳудуди турғунлари ёлғиз бошли нуроний Танирбергенов Онғарбай ва болалигидан 1-гуруҳ ногирони, боқувчисини йўқотган Ибрагимов Сарсенбайларнинг ҳол-аҳволидан хабар олиб, уйлари ободонлаштилди, кўчатлар экилди.

Акция доирасида “Миллий тикланиш” ДП Кегейли туман кенгаши фаоллари «Жылўан жап» МФЙ ҳудуди турғуни ёлғиз бошли нуроний Досбаева Шабангулнинг хонадонига ташриф буюрди. Томорқа ерига ҳар хил мева кўчатлари экиб берилди ҳамда партия туман кенгаши томонидан совғалар берилди.


Бу борада партия Қўнғирот туман кенгаши томонидан ташкил қилинган акцияда тумандаги “Науайы" кўчаси бўйлари ҳар хил чиқиндилардан тозаланиб, мева кўчатлари экилди.

Партия ташаббуси билан жойларда ташкил этилаётган бу каби ободонлаштириш акциялари кенг жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинди. Аҳоли ўз миннатдорчилигини билдириб, миллий тикланиш ғоясини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

“Ёшлардан ободонлаштириш акция”си барча ҳудудларда уюшқоқлиқ билан ташкил қилиниб, давом этмоқда.

 

Мырзахмет Тажимуратов
ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши
етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz