ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Сайловчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда 15.11.2018

Сайловчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда

ЎзМТДП фракцияси аъзоси Жолдасбай Абдижамилов Қорақалпоғистон Республикаси 4-сонли «Амударё» сайлов округидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Фуқаролар қабули туман ҳокимлигининг депутатлар хонасида ташкил этилди. Мурожаатлар асосан ишга жойлашиш, мактаб ошхоналарини қонуний тартибга солиш ва  кам таъминланган оила сифатида моддий ёрдам олиш каби масалалар юзасидан бўлди. Қабул давомида Ж. Абдижамилов мурожаатлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди.

Шунингдек, депутат Амударё туманида яшовчи, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фахрий журналист С.Хўжаниязов ҳолидан хабар олди. Халқпарвар шоир ва ижодкор инсон Саъдулла Хўжаниязов депутат билан бўлган суҳбат давомида туман ва Республика аҳамиятига эга бўлган энг долзарб ўндан ортиқ масалани таклиф сифатида билдирди.

Учрашувлар сўнгида келиб тушган мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тез кунларда ҳал қилиниши белгиланди ва депутат назоратига олинди.

 

Мырзахмет Тажимуратов,

ЎзМТДП ҚР кенгаши матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz