ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Сайёр қабулларда аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилмоқда 20.06.2019

Сайёр қабулларда аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янада такомиллаштирилиб, барча даражадаги раҳбарларнинг халқ билан юзма-юз учрашувлари, сайёр қабуллари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман кенгашлари томонидан жойларда тизимли равишда ўтказиб келинаётган сайёр қабулларда ҳам фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраётган катта-кичик муаммолар ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.

ЎзМТДП Тўрткўл туман кенгаши томонидан ташкил қилинган сайёр қабулда Тўрткўл тумани “Ота-юрт” ОФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Қурбан Аманматов ҳозирги вақтда ишсизлиги сабабли иш топишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Сайёр қабулда иштирок этган халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Икром Ходжаев саъй-ҳаракатлари билан Қурбан Аманматов тумандаги “Шариф қурилиш” масъулият чекланган жамиятига ишга қабул қилинди.

Шунингдек, ЎзМТДП Беруний туман кенгаши томонидан ўтказилган сайёр қабулда ҳам худди шунга ўхшаш мурожаат ижобий ҳал қилинди. Ишсизлиги туфайли иш сўраб мурожаат қилган Юлдуз Атаханова халқ депутатлари Беруний туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Базарбаев Эргаш томонидан “Мансур мураббий” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди.

Сайёр қабул давомида Беруний тумани “Шимом” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Улмекен Абдурахманова тикувчилик билан шуғулланмоқчилиги лекин, ўйига яқин ердан жой топа олмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат халқ депутатлари Беруний туман Кенгашига партиядан сайланган депутат Тиллахан Абишева томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда ҳудуддаги бўш турган бино ижара асосида Улмекен Абдурахмановага ажратиб берилди.

Аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда келиб тушган бошқа қатор мурожаатларнинг ижобий ҳал қилиниши депутатлар томонидан назоратга олиниб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

 

 


Мырзахмет Тажимуратов,
ЎзМТДП ҚР Кенгаши
матбуот котиби



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz