ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


Сессия қарори: Нукусдаги барча маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари тайёрланади 17.01.2019

Сессия қарори: Нукусдаги барча маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари тайёрланади


Ўзбекистон бой тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради. Бунда албатта мамлакат ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида маданий мерос объектларининг ҳолати ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ЎзМТДП Нукус туман кенгашининг халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди ва депутатлар ташаббуси билан Кенгашнинг навбатдаги сессиясида муҳокама қилинди.

Сессияда партия гуруҳи раҳбари П.Адилов сўзга чиқиб, маданий мерос объектларини муҳофаза этишга, уларни қайта таъмирлаш-тиклаш ишларига, маданий мерос объектларини имкон қадар асл кўринишида сақлаб қолиш ҳамда умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

photo_2019-01-16_19-05-35.jpg

ЎзМТДП Нукус туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан “Маданий мерос объекларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан туманда ўрганиш ишлари олиб борилган эди. Ўрганишлар натижасида қатор камчиликлар аниқланди. Масалан, тумандаги жами 10 та маданий мерос объектларининг атиги 3 тасида кадастр ҳужжатлари мавжуд. Шунингдек, маданий мерос объектлари номлари кўрсатилган белгилар ўрнатилмаган.

— Моддий-маданий мерос объектларини муҳофазалаш ва улардан самарали фойдаланишга доир ҳали талай муаммолар мавжуд, — деди Нукус тумани Маданият бўлими раҳбари Жалғас Қалменов. — Масалан, тумандаги маданий мерос объектларини айни пайтдаги ҳолати ҳали тўлиқ ўрганилмаган эди. Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши вакиллари ва депутатлари ташаббуси билан салмоқли ўрганиш ишларини олиб бордик. Ва сессия қарори билан мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ишлари бошланди. Жумладан, айни пайтда яна 3 та маданий мерос объектини кадастрдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан туманнинг бой тарихий меросини янада кўпроқ намоён этиш мақсадида музей ташкил қилиш таклифи билдирилди. Шунингдек, сессия қарори билан мутасадди ташкилотларга аниқланган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан қатор топшириқлар берилди. Жумладан, ҳар бир маданий мерос объектларини номлари кўрсатилган белгиларни ўрнатиш, атрофларини муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш учун зарур маблағларни ажратиш ҳамда ҳомийлар бириктириш ва шу каби қатор вазифалар белгиланди.


Мырзахмет Тажимуратов,

ЎзМТДП ҚР Кенгаши девони етакчи мутахассиси




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz