ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


27.03.2019

«Устоз-шогирд» анъанаси давом этмоқда


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳалар бугун жуда кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб, иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида, касб-ҳунар эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан «Хизмат - беминнат» лойиҳаси доирасида пазандачилик ва пишириқлар тайёрлаш бўйича ўқув курси ўз фаолиятини бошлади.

photo_2019-01-29_15-49-41.jpg

Хўжайли транспорт касб-ҳўнар коллежининг тажрибали ва талабчан ўқитувчиларининг бири, кўнгилли устоз - Юлдуз Жиемуратова 5 нафар ёш қизга пазандачилик ва пишириқ тайёрлаш сирларини бепул ўргатаётган бўлса, тумандаги малакали тикувчи ва моҳир каштачи, кўнгилли устоз Саида Аллашова 6 нафар ёш қизни тикувчилик билан бирга қорақалпоқ миллий каштачилик сирларини бепул ўргатиш мақсадида шогирдликка олди.

ЎзМТДП Мўйноқ туман кенгаши «Аёллар қаноти» ташаббуси билан тумандаги "Gold Muynak Masters" маҳсулоти чекланган жамиятида хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида "Хизмат - беминнат" лойиҳаси доирасида бепул тикувчилик курси очилди. «Устоз-шогирд» анъанасини давом этган ҳолда моҳир тикувчи, "Gold Muynak Masters" МЧЖ раҳбари Жамила Карлыбаева 4 нафар мўйноқлик хотин-қизга тикиш-бичиш сирларини ўргатмоқда.


Лойиҳа доирасида партия Қўнғирот туман кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан тикувчилик бўйича ўқув курси ўз фаолиятини бошлади. Ўз ҳунарини «Устоз-шогирд» мактаби асосида ёшларга ўргатишни мақсад қилган Қўнғиротлик моҳир тикувчи Рахима Абибуллаева ўзи раҳбарлик қилаётган «Жулдиз» тикув цехида уюшмаган 2 нафар хотин-қизга тикувчилик ҳунарини бепул ўргатишни ва келажакда уларнинг ушбу цехда ўз фаолиятини давом эттиришларига ҳам имконият яратишни ўз олдига катта мақсад қилиб олган.

Шунингдек, партия Қонликўл туман кенгаши «Аёллар қаноти» ташаббуси билан «Хизмат - беминнат» лойиҳасида моҳир чевар, кўнгилли устоз Хурлиман Исмаилова томонидан тумандаги «Баркамол авлод» марказида 3 нафар хотин-қиз бепул тикувчиликка ўргатилаётган бўлса, Шуманай тумандаги «Кетенлер» ОФЙ ҳудудидаги Торе овулида «Хизмат -беминнат» лойиҳаси доирасида гилам тўқиш бўйича «устоз-шогирд» мактаби йўлга қуйилди. Ўқув курсида моҳир гиламдўз ҳунарманд, кўнгилли устоз Нарташ Атаева томонидан Махым Одамедова, Қурбанбиби Рахманова, Жамила Маметгелдиева, Маржан Торешоваларга гилам тўқиш сирлари ўргатилмоқда.

Лойиҳанинг олис қишлоқларида ҳам амалга оширилаётганлиги ҳудудда яшовчи хотин-қизларга партия томонидан улкан эътибор қаратилаётганлигидан дарак беради.

photo_2019-02-07_14-18-58.jpg

Амударё туманида "Хизмат - беминнат" лойиҳаси доирасида туманда фаолият олиб бораётган "Тамара-текстил" корхонаси раҳбари Тамара Юсупова билан иккинчи бор лойиҳа доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Кўнгилли устоз сифатида 2018 йилда 6 нафар ёшга тикувчилик сирларини бепул ўргатган бўлса, жорий йилда 18 нафар хотин-қиз тикувчилик йўналиши бўйича бепул касб-ҳунарга жалб этилди.

Бугун касб-ҳунар сирларини ўрганаётган қизларимизга келажакда ҳунари билан жамиятда ўз ўринларини топиши, ўз кўргазмаларини ташкил этиш, энг асосийси ҳунари билан ўзларининг ижтимоий аҳволини яхши йўлга қўйиб олишларини тилаб қоламиз! Бу ўз навбатида, момоларимиздан мерос бўлиб келаётган ҳунарларнинг келажак авлодга етиб боришларига ҳам хизмат қилади.


Айгул Отениязова,
ЎзМТДП ҚР кенгаши
хотин-қизлар масалалари
бўйича етакчи мутахассиси




Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz