ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

Қорақалпоғистон Республикаси


“Уйма-уй” нукусликларнинг жонига оро кирди 15.07.2019

“Уйма-уй” нукусликларнинг жонига оро кирди


ЎзМТДП Нукус шаҳар кенгаши вакиллари ва депутатлари томонидан ҳам партиянинг “Ўйма-ўй” лойиҳаси доирасида шаҳар аҳолиси вакиллари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Лойиҳа доирасида шаҳардаги “Қурылысшы” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувларнинг бирида ҳудуддаги 20 сонли кичик туманининг 16, 17, 18, 19, 20-сонли хонадонлар вакиллари кундалик чиқиндиларни ташлаш учун махсус жой йўқлигидан шикоят қилиб, муаммонинг ечимида партиядан амалий ёрдам сўраган эдилар.

Фуқаролар мурожаатига асосан партия Нукус шаҳар кенгаши раиси Айзада Нурумбетова ва «ЭКОСАН» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан биргаликда «Давлат органлари билан ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, сифатли коммунал хизматлар кўрсатишга, аҳолини маиший яшаш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш» мавзусида грант-лойиҳаси тайёрланган эди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грантлар танловида ғолиб деб топилди ва 29 млн сўм пул ажратилди. Мазкур грант маблағлари асосида “Қурылысшы” МФЙ ҳудудидаги 20 сонли кичик туманининг 16, 17, 18, 19, 20-сонли уйлар аҳолиси учун замонавий типтаги кундалик чиқиндиларни йиғиш жойи қурилди ва фойдаланишга топширилди.

- Лойиҳа атроф-муҳит тозалигини сақлашда, аҳолининг, айниқса ёшларнинг экологик, тиббий маданиятини оширишда, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига фуқароларимизни давъат қилишда муҳим аҳамият касб этади,- дейди «Қурувчи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахит Сатуллоев. Ушбу лойиҳани амалга оширишда бевосита ёрдам берган партия вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

 

Гулзар Джумагулова,
ЎзМТДП Нукус шаҳар кенгаши
етакчи мутахассиси



Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz